Мана шундай хабарлар «Манчестер Юнайтед» янги хўжайинларини салбий тарафдан кўрсатади, яъни сиёсий жиҳатдан нотўғри қадамлар экани шубҳасиз. Фақат бу эмас, масалан, билетлар нархи ошиши, Сэр Алекснинг 3 миллионлик маошини қисқартириш, Рождество зиёфатини бекор қилиш каби қарорлар жамоанинг ёмон ўйинлари фонида бадтар резонанс беради.
Аммо штатни қисқартириш аслида оптималлашув томон қадамлар эканини тушуниш керак. INEOS келган пайтда «Манчестер Юнайтед»да 1150 атрофида персонал бўлган. Таққослаш учун, Forbes маълумотига таянсак, «Челси»да 788, «Тоттенҳэм»да 712, «Арсенал»да 643, «Манчестер Сити»да эса 520 нафар ходим ишлайди. Яъни клуб қарийб ярим одамни бўшатса ҳам, баъзи муваффақиятлироқ клубларга етиб ололмайди. Тўғри, фақат «Ливерпул»да мингдан ортиқ ишловчи бор, лекин бу клубнинг бошқа ҳаражатлари, айниқса трансферлар, анча ақлли эканини таъкидлаш керак.
@aslanov_futbol