Асланов билан футбол


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Sport


Журналист Қаҳрамон Аслановнинг футбол мавзусидаги фикрлари, қарашлари, қизиқарли факт ва маълумотлар.
Тижорий ҳамкорлик учун: @Muhammadsalah7

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Sport
Statistics
Posts filter


Ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубогида 17 ёшли эркакларимиз чемпион бўлишди. Табриклар!

@aslanov_futbol


Ислом Исмоилов бу ўйин ҳақида тўрт йил олдин айтиб бўлган. :)

@aslanov_futbol


Расман: «Манчестер Юнайтед» келаси мавсумда ҳам АПЛда тўп сурадиган бўлди.

«Ипсвич» «Арсенал»га ютқазгач, орадаги 17 очко фарқ сақланиб қолди. Мавсум тугашига 5 тур қолганда «Ипсвич» «Манчестер Юнайтед»га етиб олиши имконсиз.

@aslanov_futbol


"Manchester Siti" haqida yana bir telegramda kanal topib oldim.

Husanov va klubga oid barcha yangiliklarni joylab boruvchi @mancity_uz_news kanalini sizlarga ham tavsiya qilaman

Kanalga qo’shilish 👇
@mancity_uz_news


«Лион» ҳужумчиси Фоффана «Олд Траффорд»даги ўйиндан кейин айтганди:

«4:2 дан кейин биз ҳаммаси тугади деб ўйлагандик. Аммо улар учун тугамас экан»

Италиялик мураббий бир пайтлар 2:0 дан кўра 1:0 ни қўриқлаш осонлигини айтганди. Чунки агар 2:1 бўлиб қолса, руҳий устунлик ютқазаётган томонга ўтиб қолади.

Менимча, «Селта»га учинчи гол ҳалақит қилди. Қаранг, ҳисоб 3:1 пайтида «Барселона» 6 дақиқада 4 зарба йўллади. 3:3 бўлгач, кейинги 25 дақиқада атиги 2 зарба. Яъни ҳисоб тенглашгач, «Селта» одатий, тайёрланган режимда «Барса»ни яхши тўхтатиб турди. То пеналтигача. 3:1 пайтида эса бўшашганди.

Бу рақибга ҳам таъсир қилади. 1:3 бўлгач, «МЮ» 2:4 пайтидаги каби, «Барса»да йўқотадиган нарсаси қолмади, риск қилди, бор имконияти билан ҳужумни ўйлади. 3:3 да ундай ўйнаш қийинроқ.

@aslanov_futbol


Абдуқодир Ҳусановнинг захирага олиниши терма жамоа йиғинларидан кейин бошлангани шунчаки ноўрин тайминг холос, яъни Ҳусановнинг гўё формасини йўқотгани ҳақидаги фаразларга йўл очади холос, ортиқ эмас. Аммо менимча, бу фаразлар ноўрин.

Биринчидан, феврал-март тақвимида «Манчестер Сити» «Реал», «Нюкасл», «Ливерпул», «Ноттингем», «Тоттенҳэм» каби жамоаларга қарши ўйнади. У пайтда ҳам «Сити»нинг ўйини у қадар ишончли эмас, ҳам кўпроқ ҳимояланишга тўғри келардики, масалан, Стоунз соғ пайтида ҳам Мадридда Ҳусанов ҳатто қанотга бўлсаям қўйилди. Чунки манчестерликлар ҳимояланишга мухтож эди.

Кейинги рақиблар, «Борнмут», «Лестер», «Кристал Пэлас», «Эвертон», ҳатто «МЮ» ҳам юқорида саналган жамоалар каби хавфлимас ва «Сити» нисбатан ўйинини топиб олди, тўпни кўпроқ назорат қиляпти. Муҳими, жароҳат олган Ҳоланд ўрнига қўшимча яримҳимоячи тушириляпти, яъни энди тўп назорати ҳам Пеп Гвардиола шогирдлари томонига ўтмоқда.

Таққослаш учун, Ҳусанов феврал-март ўйинларида «Манчестер Сити»нинг ўртача тўп назорати 56% бўлган, сўнгги 4 учрашувда эса 65%га кўтарилган. Бу катта фарқ. Энди манчестерликлар кўпроқ тўп билан ўйнаяпти ва Ҳусановга бўлган эҳтиёж пасайган. Жамоа узун паслар эмас, қисқа узатмалар билан ҳужум уюштиришга ўтди. Қисқаси, яққол ҳимоячи Ҳусанов ва яққол ҳужумчи Холанд ўрнига икки яримҳимоячи пайдо бўлди.

Кеча Гвардиола жуда муҳим гап айтди:

«Ҳозир таркибимиз катта. Бу менга ёқмайди. Баъзи футболчилар ҳатто заявкага ҳам киролмай, уйда қолишди. Уйга бориб ойнага қарашади ва «мен бу ерда нима қиляпман?» деб савол беришади. Биз уларга ўз ишини қилишига имкон беролмаяпмиз»

Бир қараганда, анча тушунарсиз, мужмал фикрлар. Аммо давомини эшитганда, ҳаммаси ўрнига тушади. Гвардиола жароҳатлар кўплигини ва баъзи футболчилар мавсумнинг 25 фоиз ўйинларида ҳам тайёр бўлмаганини айтиб, уларни алмаштириш лозимлигини ҳам айтган. Яъни Пепга доим тайёр бўлган, доим ўйнайдиган, маълум даражани сақлаб тура оладиган футболчилар керакки, улар доим қайдномада бўлсин, керак бўлганда, ёрдам бера олсин. Ёзда клуб шу йўналишда иш олиб боради.

Шу жиҳатдан қарасак, бугун Ҳусанов уйда эмас, жамоа билан «Гуддисон»га келган. Гвардиолада нафақат асосий, қайдномага кириш ҳам осон эмаслигини унутиб қўймайлик.

@aslanov_futbol


Forward from: Tribuna.uz
«Ўзимизнинг футбол». Ўзбек классикоси олдидан мозийга назар

Бугун Фарғонада «Нефтчи» «Пахтакор»ни қабул қилади, яъни ўзбек классикоси бўлиб ўтади. Бир ўйиннинг классико номини олиш учун бир неча йил чемпионлик учун курашиши кифоя қилмайди, албатта, тарихий асос – унутилмас учрашувлар ҳам керак бўлади. Қуйида ҳикоя қилмоқчи бўлган ўйин ҳам айнан шу таърифга тушади. Бугунги кунда Европада тилга тушган 5:4 ҳисоби ўттиз икки йил аввал Ўзбекистон Олий лигасида мухлисларни жунбушга келтирганини кўпчилик ҳалигача эслайди. Ўшанда федерация кутилмаганда ғалати қарор чиқарганди.

👉 http://tribuna.uz/14850

Tribuna.uz расмий канали


Козмин Олариу ўз вақтида Саудия Арабистони терма жамоаси мураббийи сифатида Ўзбекистонга қарши шогирдларини олиб тушганди.

Осиё кубоги -2015 да гуруҳ босқичидаги ўйин 3:1 ҳисобида ҳамюртларимиз ғалабаси билан тугаган. Ўшанда Ўзбекистон бош мураббийи Миржалол Қосимов эди. Ҳозирги мураббийимиз Темур Кападзе эса футболчи сифатида захирадан ўйинни кузатган.

@aslanov_futbol

https://t.me/futbol_qoidalar/986


Фақат «Арсенал» эмас, бошқа клублар ҳам тўсқинлик қилиши мумкин, масалан, «Барселона» Испания кубоги ё Ла Лигани ютолмаслиги? «Интер» ҳам ички турнирларни, «ПСЖ» кубокни нақдлагани йўқ ҳали :)

@aslanov_futbol


«Интер»нинг ғалабаси Мартинесни, «ПСЖ» ютса, Дембелени яққол фаворитга айлантириши шубҳасиз, аммо агар «Барселона» ЕЧЛни ютадиган бўлса, Муҳаммад Салоҳ ҳам курашга қўшилиши мумкин.

Чунки биринчидан, «Барселона»дан тўрт даъвогар, бу овозларнинг бўлиниб кетишига сабаб бўлади, кимдир Ямалга, кимдир Педрига ва ҳоказо, иккинчидан, агар овоз беришда журналистларнинг «Реал» қаноти бор деб ишонсак, Салоҳ овоз бериш учун яхши номзод.

Шунинг учун Муҳаммад Салоҳни ва агар «Реал» Испания чемпиони бўлса, Мбаппени ҳам рўйхатдан ўчирмай турган бўлардим.

@aslanov_futbol


Ростанам, кўп маълумот олдим. Анча фойдали видео чиқибди.

@aslanov_futbol


Forward from: 1% Bilim
Sun’iy intellekt (ChatGPT, Claude, Grok, DeepSeek va hokazolar bilan qanday “gaplashish” kerak?

😉 ChatGPT javoblarini 5-10 karra yaxshilash yo’li.

@birfoizbilim


Денис Казанский:

“Бруно пеналти тепиш учун яқинлашганда, гол бўлмаслигини ҳис қилдим. Сардорнинг юзи гўё Манчестернинг тонгги тумани каби оқариб кетган. Уч сониялик сукунат. Ҳаммаси сароб, ҳозир пеналти тепилади, тўп осмонга учиб кетади, “МЮ” учун мавсум тугайди. Ўйнашга арзигулик ҳеч нарса қолмади, кутишга арзигулик орзу ҳам йўқ. Ҳаммаси ўтиб кетди, қайғу ҳам, шодлик ҳам.

Перри тўп йўналиши томон ташланганда камида бир дақиқа ўтдиёв – ўзимни дўстларим ва ҳамкасбларимнинг захарли мазахларига тайёрладим. Охирги йилларда бундай гап-сўзларга иммунитет ҳосил қилганману, лекин шундаям... яна ўзимдан жиннини ёқиб олиб, кулиб туришим керак.

Лекин тўп... нима учундир жимгина тўрга кириб борди.

Экран ортидан ҳам билинди – “Олд Траффорд” бошқа нимагадир айланди. Бу фақат шу оролда рўй берадиган, фақат футбол эмас, сеҳрга ҳам ишониш мумкин бўлган дақиқалар. Ҳақиқий ишонч ва муъжизага ишониш лаҳзаси...

Кеча Бирминҳэмдаям шунақа бўлганда. Уёқда битта гол етмай қолди, буёқда вақт танқис.

Брунонинг пеналтисидан сўнг икки жамоа ҳам мўъжизага ишона бошлади. Футболни гўзал услубда ўйнаётган “Лион” ўз кучига шубҳаланарди энди.

Қўшимча таймлар оралиғида Аморим тактик шашкаларни шошилинч тартибда жойлаштириб, ниманидир тушунтираётган, Фонсека эса кўзлари бежо, “ирода ва характер” деб бақирарди. Аслида тескариси бўлиши керак эмасми?

“Боринглар, жанг қилинглар. Анови йиғлаётган болакай учун, Сэр учун! Сизни бошқа ҳеч нарсангиз қолмади, ҳаммасини бой бергансиз!” – дейиши керак Рубен.

Фонсека эса:
“Магуайр ҳужумга чиқяпти, демак узатмалар учун бўш жой қолдирманг, Фоффана, сен “Форест” футболчилари каби югур, Ляказет, сен иложи борича тўпни ушлаб тур, имкон бўлса дарвоза томон теп, сен тўғри тепсанг бўлди, Онана уёғини эплайди”

Асосий вақтнинг иккинчи таймида ҳаммаси чўкди: танбаллик, бефарқлик, иродасизлик. “Лион” қотилга айланди. Шерки фикус каби. Энди қанақа тактика, шашкаларни айлантириб нима бор? Тепинг ўша тарафга балки омад кулиб боқар? Футбол тугади энди, бошқа нарса бошланди Бу лаҳзаларнинг жозибаси ҳам шу.

Таянч футболчи Майну ҳужумчи Расмуснинг ўрнига гол уриш учун тушяпти, қайси мантиққа тўғри келади? Коббининг ҳужумдаги шериги Ҳарри. Кейн эмас, Магуайр, чунки бош билан дарвозага гол урадиган бошқа ўйинчи йўқ. Тамом. Томоша.

Каземиронинг учта ҳал қилувчи қарорини яна қандай изоҳлаш мумкин? Уч йилдирки токчаларида шарқий мамлакатлар саёҳат китобчалари, телефонига қўнғироқ қилсангиз, “Мен, қум ва Нефертити” мусиқасини чалади, лекин шу инсон “Лион”га урилган ҳамма голларнинг сабабчиси.

Бундай ғалаба жамоани тактик жиҳатдан кучайтирмайди. “Юнайтед” тўғри ўйнашни ўрганиб қолмайди. Унинг жисмоний ҳолати яхшиланиб қолмади. Яримфиналда ҳам, чемпионатда ҳам ҳимоядаги хатолар, ҳужумдаги голсизлик давом этади.Онана ғалати ҳаракатлар қилади. Аморим майдонга қарамаслик учун оқ крассовкасига тикилиб, майсаларни чуқилаб ўтиради. Янгилик йўқ.

Лекин мана бу қизил либосли йигитларда ишонч гени бор. Мўъжизага. Яна 99-йилни кўриб илҳомланиш шарт эмас. Аморим шундай қилишини айтганди.

Энди бу ҳозир, шу тобда рўй берди. Ҳар бир футболчи бошидан, оёғидан ўтказди. Бундай генга эга бўлиш учун мана шуни яшаб ўтиш ҳам керак экан. Мана, содир бўлди.

Мухлислар учун эса бу “Олд Траффорд”даги одатий кеча. Сониялар давомида улкан темир коробка ичида ёки антеннанинг тагида турган қути қаршисида кексаясан, ёшарасан...”

@aslanov_futbol


Форматни кўп гапирдигу, лекин қаранг, биринчи босқичда энг яхши бўлган топ-4 нинг учтаси яримфиналгача етиб келди.

Агар «Лацио» «Буде/Глимт»га пеналтилар сериясида ютқазмаганда, тўлиқ бўларди ҳам.

@aslanov_futbol


Ўн минут қолганда ҳисоб 2:4 бўлгач, «Лион» жарима майдонида манови икковлон пайдо бўлишди. Хаос бошланди. Каземирода 2 ассист ва пеналти, Магуайрда иккинчи голда ассист ва ҳал қилувчи гол.

@aslanov_futbol


Гарначо ўшанда гол уриб, 3:0 қилса, бўлдийди, лекин яхшиям шундай бўлмагани. Бунақа унутилмас ўйин бўлиб қолмасдику. Футбол шуниси билан гўзал.

@aslanov_futbol


Forward from: Футболдан иқтибослар
«Football - bloody hell»

Алекс Фергюсон

@footballsays


Оддий Европа Лигаси чорак финали айни пайтда «МЮ» ва «Лион» учун ўта муҳим даражага чиққан.

«МЮ» учун ЕЧЛга ўтиш учун ягона йўл. Албатта, жамоа бу турнирда ғолиб бўлиш имкони йўқдир, аммо трансфер бозоридаги устунлик ва ЕЧЛ ўйинлари орқали келадиган даромаднинг аҳамияти катта. Янгиланиш остонасида турган клуб учун ҳар иккиси кўп нарсани ҳал қилади.

«Лион» эса молиявий кризисга кириб қолган ва ҳолат бунданам оғирлашиши мумкин. Ишониш қийин, лекин бошқа бир француз клуби «Бордо»ни кўряпмиз, «Лион» учун ҳам бундай хавф йўқ эмас. Демак Европа Лигасидаги ғолиблик, ЕЧЛда қатнашиш улар учун ҳам жуда зарур.

Ўта принципиал ўйин бўлса керак.

@aslanov_futbol


Форматни кўп гапирдигу, лекин қаранг, биринчи босқичда энг яхши бўлган топ-4 нинг учтаси яримфиналгача етиб келди.

Агар «Ливерпул» «ПСЖ»га пеналтилар сериясида ютқазмаганда, тўлиқ бўларди ҳам.

@aslanov_futbol


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
“Нефтчи”га қарши ўйинда “Навбаҳор” марказдан бошлаётганда улардан бири рақиб майдонига аввалроқ ўтиб олгани ҳақида ЎзФҲМ раҳбари бу жиддий қоидабузарликмаслиги учун VAR аралаша олмаслигини айтибди.

Тўғри, VAR ҳамма нарсага аралашолмайди, аммо агар эпизод гол билан тугаса, баҳолашга мажбур. Ҳар бир гол VAR томонидан текширилади.

Иккинчидан, қоидабузарликнинг қанчалик жиддий эканини баҳолашда вазиятга таъсири инобатга олинади. М.Саидқосимов айтган вазиятлар, масалан, гол урилаётган пайтда майдоннинг бошқа бурчагида ортиқча тўп бўлса, ё айтайлик, пеналти тепилишидан аввал бошқа ҳужумчи жарима майдонига кириб кетса-ю, вазиятда иштирок этмаса, гол бекор қилинмайди.

Аммо бу ерда 1) см эмас, бир неча метр ўтиб кетилган 2) айнан мана шу қоидабузарликдан қўлга киритилган устунлик туфайли голга узатмани амалга оширган, яъни у голнинг иштирокчиси саналади. Агар футболчи ўша қоидани бузмаганда, ассист амалга оширган нуқтасига етиб келолмасди.

Фикримча, VAR аралашиши ва гол бекор қилиниши керак эди.

@aslanov_futbol

20 last posts shown.