👑 Туркийларнинг тонги Навоий,
Ватан каби улуғ Навоий...
-------------
.
Ватан каби улуғ Навоий...
-------------
Ўзбек адабий тилининг асосчиси, шеърият байроқдори, шарқнинг беназир фарзанди Низомиддин мир Алишер Навоий ҳазратлари таваллуд топган кунга 584 йил тўлди.
9 февраль санаси ғазал дунёсининг айёми, адабиёт оламининг тантанаси бўлиб, Навоий асарлари муҳаббат лирикасининг жонли тасвирланишида бебаҳо ва тенгсиздир. Навоий қаҳрамонлари бўлган Лайли ва Мажнун, Фарҳод ва Ширин каби ошиқ-маъшуқларда, оловқалб ёшларда на енгил-елпи характер ва на ахлоқсиз сифатлар бўлган. Улар шу қадар ёшки, бугун уларнинг ёшлари 550 ёшдан ошган бўлса-да биз буни сезмаймиз.
Алишер Навоий сўз ясашда моҳир ғазалнавис бўлиб, биргина "Ҳайрат-ул аброр" достонининг ўзида кўнгил сўзини 71 марта ишлатган ва турли сифатларда қўллаб, ана шу сўзнинг моҳиятини ҳар сафар кенгроқ ва янгироқ мазмунда кашф этган.
Жаҳон адабиётида нодир намуна, қалбларимизга зиё тарқатувчи, гуноҳлардан қайтарувчи, моддий ва маънавий ҳасталиклардан асровчи буюк илмий мероснинг ва улкан адабий ҳазинанинг муаллифининг таваллуд куни ўлароқ бугунги айём барчамизга қутлуғ бўлсин, адабиёт, шеърият ва ғазал мухлисларига, Навоий шинавандаларига муборак бўлсин. Сўзимизни мухтасар баён қиламизки, Навоийни нафақат ўқимоқ керак, балки Навоийни англамоқ керак.
Мана шундай дилбар сатрларни битиш учун киши нафақат нуқтадон закий ва билимдон бўлиши керак, балки илоҳий юқтирилган туғма дард ҳам бўлиши керак ва Навоий буни бетакрор уддалаган:
Олмани отти нигорим, «ол»,-деди
«Олма бирла бу кўнгилни ол»,-деди
Сўрсам эрса олмасини рангини
«Олма рангин не сўрурсан, ол»,-деди
.