Asaka tumani hokimligi Matbuot xizmati ©


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


РАСМИЙ САХИФАЛАРИМИЗ
Facebook: facebook.com/asakapressa
Telegram: t.me/asakapressa
Instagram: instagram.com/asakapressa
Twitter: twitter.com/asakapressa

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


👑 Туркийларнинг тонги Навоий,
Ватан каби улуғ Навоий...
-------------

Ўзбек адабий тилининг асосчиси, шеърият байроқдори, шарқнинг беназир фарзанди Низомиддин мир Алишер Навоий ҳазратлари таваллуд топган кунга 584 йил тўлди.

9 февраль санаси ғазал дунёсининг айёми, адабиёт оламининг тантанаси бўлиб, Навоий асарлари муҳаббат лирикасининг жонли тасвирланишида бебаҳо ва тенгсиздир. Навоий қаҳрамонлари бўлган Лайли ва Мажнун, Фарҳод ва Ширин каби ошиқ-маъшуқларда,  оловқалб ёшларда на енгил-елпи характер ва на ахлоқсиз сифатлар бўлган. Улар шу қадар ёшки, бугун уларнинг ёшлари 550 ёшдан ошган бўлса-да биз буни сезмаймиз.
Алишер Навоий сўз ясашда моҳир ғазалнавис бўлиб, биргина "Ҳайрат-ул аброр" достонининг ўзида кўнгил сўзини 71 марта ишлатган ва турли сифатларда қўллаб, ана шу сўзнинг моҳиятини ҳар сафар кенгроқ ва янгироқ мазмунда кашф этган.
Жаҳон адабиётида нодир намуна, қалбларимизга зиё тарқатувчи, гуноҳлардан қайтарувчи, моддий ва маънавий ҳасталиклардан асровчи буюк илмий мероснинг ва улкан адабий ҳазинанинг муаллифининг таваллуд куни ўлароқ бугунги айём барчамизга қутлуғ бўлсин, адабиёт, шеърият ва ғазал мухлисларига, Навоий шинавандаларига муборак бўлсин. Сўзимизни мухтасар баён қиламизки, Навоийни нафақат ўқимоқ керак, балки  Навоийни англамоқ керак
.

Мана шундай дилбар сатрларни битиш учун киши нафақат нуқтадон закий ва билимдон бўлиши керак, балки илоҳий юқтирилган туғма дард ҳам бўлиши керак ва Навоий буни бетакрор уддалаган:

Олмани отти нигорим, «ол»,-деди
«Олма бирла бу кўнгилни ол»,-деди
Сўрсам эрса олмасини рангини
«Олма рангин не сўрурсан, ол»,-деди

.


.


▶️ "Уч авлод учрашуви" - политехникумда
----------------------------
Асака тумани Улуғбек МФЙдаги 1-сон политехникумида ўтказилган "Уч авлод учрашуви" куннинг долзарб мавзусига бағишланди.

Асака тумани "Нуроний" жамғармаси ташаббуси билан ҳамда маънавият ва маърифат маркази ҳамкорлигида ўтказилган мазкур тадбирда вилоят ИИБ бошлиғининг маслаҳатчиси, меҳнат фахрийси О.Юлдашев, "Нуронийлар" жамоатчилик кенгаши аьзоси, Амир Темур МФЙ "Кексалар маслаҳат гуруҳи" раиси, шоира Р.Иминова, меҳнат фахрийси З.Бозорбоева, маънавият ва маърифат маркази раҳбари М.Ҳасановалар сўзга чиқишиб ибратли ҳаёт йўллари ҳақида ҳикоя қилиб бердилар.
Қизиқарли савол жавоблар ва ўқучиларнинг Навоий ва Бобур таваллудларига бағишланган бадиий чиқишлари тадбирни янада бойитди.

Асака тумани ҳокимлиги
✍ Матбуот хизмати


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🟢Ҳурматли фуқаролар!

💪Яшаш хонадонингизни хавфсизлигидан хавотирдамисиз?

✅Унда 📞1131 рақамига қўнғироқ қилинг ва хонадонингиз хавфсизлигини замонавий техник воситалар ҳамда "ақлли уй" лойиҳаси орқали назорат қилинг.
——————


Баҳор нафасидан дараклар....
---------------
Асака тумани маҳаллаларида баҳор таоми - сумалак тайёрлаш тадбирлари бошланиб кетди.

Кўклам нишонаси бўлган сумалакни кўплашиб тайерлашга бел боғлаган фаол хотин-қизлар ва кайвонилар ушбу таомни пишириш баҳонасида маҳалладаги долзарб вазифаларни ҳам маслаҳатлашиб оладилар. Сумалак баҳонасида маҳалладаги беморлар ва камхарж оилалардан хабар олиниб кўнгил сўралади.

Асака тумани ҳокимлиги
✍ Матбуот хизмати


🔹 Андажоним қолди менинг ...
-----------------
Асака тумани марказидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида Андижон фарзанди, шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 542  йиллиги муносабати билан Ўзбек жанг санъати спорт турининг "Мерган чавондоз", "Мерган спортчи" ва "Темурийлар беллашуви"  йўналишлари бўйича катталар, ёшлар ва ўсмирлар ўртасида вилоят биринчилиги мусобақалари бўлиб ўтди.

Асака тумани ҳокимлиги
✍ Матбуот хизмати


https://t.me/asakapressa

6 last posts shown.