💐 Табаррук сана
---------------
Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти, давлат ва жамоат арбоби Ислом Каримов таваллудига бугун 87 йил тўлди. Шу муносабат билан Ислом Каримов номидаги "Uz-Аutomors" AЖ да тантанали тадбир ўтказилди.
Тадбирга кенг жамоатчилик вакиллари, меҳнат фахрийлари, нуронийлар ва ёшлар тўпландилар. Давлат мадҳияси янграб, Ислом Каримов монументига нуронийлар ва кенг жамоатчилик вакиллари томонидан гулчамбарлар қўйилди. И.Каримов ҳаёти ва фаолияти ҳақида корхона касаба уюшма қўмитаси раиси Ў.Мирзаев, "Нуронийлар" жамоатчилик кенгаши аъзоси М.Дадажонов ва вилоят ИИБ бошлиғининг маслаҳатчиси О.Юлдашелар сўзга чиқишиб Ислом Каримовнинг миллий давлатчилик тарихида тутган ўрни ва тарихий роли ҳақидаги ёрқин хотираларни қайд этдилар. Тадбир якунида 34-ДМТТ тарбияланувчилари ижросидаги мавзуий бадиий дастур тадбирнинг гултожига айланди.

Асака тумани ҳокимлиги
✍ Матбуот хизмати