Лидерлик сари илк қадам...
Наманган давлат педагогика институти Ижтимоий фанлар факультети ташаббуси билан “Билим, кўникма ва тажриба билан лидерлик сари” шиори остида ўқув сeминар ташкил этилди.
Ўқув-семинардан кўзланган асосий мақсад, талаба ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, лидерлик қобилиятларини шакллантириш, нотиқлик, омма олдида нутқ сўзлаш каби кўникмаларини ривожлантиришга кўмаклашишдан иборат.
Факультетнинг гуруҳ координаторлари, лидерлик бўйича янги билимларни ўрганиш истагидаги фаол талабалар иштирок этган ўқув-семинар давомида спикерлар томонидан лидерлик кўникмаларини шакллантириш, жамоавий ишлаш, талаба ёшларнинг шахсий самарадорлигини ошириш, ёшларни фаоллаштирувчи турли лойиҳалар ташкил этиш ҳамда замонавий медиа саводхонлиги йўналишлари бўйича маълумотлар берилди. Шу билан бирга жамоадаги лидерларни аниқлаш, жамоавийликни ошириш бўйича психологик тренинг ташкил этилди.
Семинар якунида институтнинг гуруҳ координаторларига махсус гувоҳномалар топширилди.
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram