ARGOS Namangan ǀ Rasmiy kanal


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Other


Мазкур канал Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиалининг расмий канали ҳисобланади. Канал орқали янгиликлар, хабарлар, эълонлар ва таҳлилий маълумотлар билан танишишингиз мумкин.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Other
Statistics
Posts filter


⚡️Наманган вилоятидаги Давлат ташкилотларида айни вақтда 46 та бўш иш ўрни учун очиқ танловлар жараёни давом этмоқда

Иштирок этиш учун Давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимларининг ягона очиқ порталига киринг!

Ўзингизга маъқул иш ўрнини танланг ва рўйхатдан ўтинг!


⭕️ Вакансиялар порталининг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos

Очиқ танловлар юзасидан ҳар қандай мурожаатингизни @vacancy_argos_bot га йўллаб, тезкор жавоб олинг.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Наманган давлат педагогика институти талабалари билан Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиалида давлат хизматига ишга кириш, очиқ мустақил танловларни ўтказилиши, вакант лавозимларга ҳужжат топшириш бўйича суҳбатлашилди.

Жараёнлар видеолавҳада.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram


🐝ҒАЙРАТДА АСАЛАРИДАН ИБРАТ ОЛАЙЛИК

- Мен роса ҳаракат қилдим, лекин бу ишни эплолмадим...
- Бизда бундай ишларни қилиш осонмас, йўл беришмайди, сиғдиришмайди... Йўқ-йўқ, қийин иш бу! Имконсиз!..
- Бу ҳаракатларингиздан фойда йўқ, биз кўп уринганмиз... Яхшиси, воз кечинг!
-Хўш, неча марта уриндинглар? – дейман.
- Ҳа... уч-тўрт марта ҳаракат қилиб кўрдик.
- Нега ўн минг марта эмас?
- Ие, нималар деяпсиз? Ўн минг марта-я! Шунақасиям бўларканми?! Ҳе-ҳе...

...Ҳа, бўлади. Биттагина митти асалари юз грамм нектар йиғиш учун миллионтача гулга қўнади. Бир килограмм асал тўплаш учун эса тахминан тўрт юз минг километр масофани босиб ўтади. Бу - Ер шари атрофини тахминан ўн марта айланиб чиқиш дегани!

Биргина асаларичалик ғайрати ва ҳиммати, ҳаракати ва умиди бўлмаган одамларнинг нолиб юриши ачинарли ҳол. Ҳар ким ўз ғайрати ва ҳимматига ва энг асосийси, ниятига яраша натижага эришади.
Бунинг учун, ҳар қанча қийин бўлмасин, мақсад сари ҳаракатдан тўхтамаслиги керак!!


Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram


Ўз касбингни сев, ўз йўлингни топ: ёшлар учун мотивацион учрашув

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали томонидан ёшларни давлат хизматига қизиқтириш, уларнинг мутахассисликлари бўйича муносиб иш ўринларига эга бўлишларига амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида “Карьера маркази” лойиҳаси доирасида тизимли ишлар ташкил этилмоқда.


🔹 Шу каби тадбирлардан бири бугун Наманган давлат техника университетида ташкил этилди. Унда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Наманган ҳудудий филиали директори иштирокида “Электрэнергетика” факультети битирувчи талабалари билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Мулоқот давомида, Электр энергетика соҳасидаги ислоҳотлар, мутахассисларга қўйиладиган замонавий талаблар, давлат ва хусусий сектор ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари, олий таълим муассасалари билан интеграция жараёнлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

🔸 Шунингдек, талабаларнинг соҳага оид саволларига мутахассислар томонидан жавоблар берилди, фаол иштирокчилар эсдалик совғалари билан тақдирланди.

📌 Бундай амалий тадбирлар ёшларнинг давлат хизматига нисбатан қизиқишини ошириш, уларда фаол фуқаролик позициясини шакллантириш ва малакали кадр сифатида камол топишларида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram


“Очиқ эшиклар куни” – мактаб битирувчилари ва ота-оналар учун очиқ мулоқот майдони

🏛 Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институтида мактаб битирувчилари учун “Очиқ эшиклар куни” тадбири ташкил этилди.

Тадбир Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилоят филиали, Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти ҳамда Наманган вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилди.

Ташриф давомида битирувчиларга:
🔹Институтдаги мавжуд таълим йўналишлари ва ўқув режаларининг мазмуни;
🔹Қабул квоталари, ҳужжатлар рўйхати, онлайн ариза топшириш тартиби;
🔹Ахборот-ресурс маркази, замонавий кутубхона тизими, синхрон таржима хоналари, мультимедиа аудиториялари, лингафон хоналари, талабалар турар жойлари, спорт заллари каби инфратузилмавий имкониятлар;
🔹Хорижий тиллар бўйича ўқитилаётган дарслар, халқаро ҳамкорлик алоқалари ва хорижий профессорлар иштирокидаги амалий машғулотлар;
🔹Институт раҳбарияти, кафедра мудирлари ҳамда профессор-ўқитувчилар билан очиқ мулоқот орқали батафсил маълумотлар тақдим этилди.
Шунингдек битирувчи ўқувчиларни қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар қайтарилди.

Тадбир давомида ўқувчилар институт ҳаёти билан яқиндан танишиб, келажакдаги касб танлови ва олий таълим муассасаси борасида асосли қарор қилиш имкониятига эга бўлишди.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
"Карьера маркази” лойиҳаси доирасида битирувчилар учун вилоят Иқтисодиёт ва молия, Ғазначилик хизмати ва Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бошқармаларида "Очиқ эшиклар куни" ўтказилди ва ташкилотларнинг раҳбарлари билан суҳбатлашилди.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram


Forward from: Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ҳурматли давлат хизматчиси, Сиз учун навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" тақдим этилди!

◽️
Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари раҳбар ва масъул ходимлари диққатига!

Бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот бериб борувчи "Сиёсий-маърифат соати" тақдим қилинди.

Шунингдек, мазкур ўқувни Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда youtubeдаги https://youtu.be/m5GlB4-0lSs?si=Wb6TU0JFXnwuM6Ww саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.

Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Red Bull жамоаси Формула 1 да ўз рекордини янгилади: улар 1,82 сонияда пит-стопни амалга оширди!


Изоҳ: Ҳар бир ходим ташкилот мақсадини аниқ англаб етган холда ўз ишини мукаммал бажаришга ҳаракат қилса бу ташкилот катта муваффақиятларга эришади.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram


Forward from: Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali
📍test.argos.uz саволлари эълон қилинган.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (АРГОС) томонидан берилган маълумотларга кўра, test.argos.uz саволлари вакансиялар порталида эълон қилинган. Унда қуйидаги йўналишдаги саволлар берилган:

➖ давлат тили;

➖ миллий қонунчилик;

➖ ахборот-коммуникация технологиялари;

➖ мантиқ.


Шунингдек, билимингизни синовдан ўтказиш учун demo-test тизими ишга туширилган.



10 last posts shown.