Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги
👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid
👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


⚡️Президент: “Такрор айтаман, қайси раҳбар рақамлаштиришни кечиктирса, очиқлик сиёсатимизга қарши чиққан бўлади”

Президент хизматлар соҳасида рақобатбардошликни ошириш бевосита ҳудуд ва тармоқларни рақамлаштириш даражаси билан боғлиқлигини таъкидлади.

Кадастр агентлигига кўчмас мулк манзилларининг ягона реестрини тез фурсатда охирига етказиш, Транспорт вазирлигига барча турдаги йўловчи транспортига чипта олиш имконини берадиган ягона платформани ишга тушириш кечикаётгани кўрсатиб ўтилди.

— Такрор айтаман, қайси раҳбар рақамлаштиришни кечиктирса, очиқлик сиёсатимизга қарши чиққан бўлади, — деди Президент.


Вазирлар Маҳкамасига ҳар бир вазир ва ҳокимга рақамлаштириш бўйича алоҳида KPI, аниқ вазифа ва муддатларни белгилаб бериш топширилди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat


Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича 2024 йилда амалга оширилган ишлар ва 2025 йил учун асосий вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
⚡️Давлат фуқаролик хизматчилари учун "Сиёсий-маърифат соати"нинг навбатдаги сони тақдим қилинди

◽️
Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари раҳбар ва масъул ходимлари диққатига!

Бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот бериб борувчи "Сиёсий-маърифат соати" бошланди.

Шунингдек, мазкур ўқувни Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда ютубдаги https://youtu.be/6k_vYfmSP_4?si=bUdJFtnRXBadewlF саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.

Бошланган янги иш кунингиз амалий натижаларга бой бўлсин!

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
⚡️Куала-Лумпурдаги Ўзбекистон-Малайзия саммитида имзоланган 5 миллиард долларлик савдо-иқтисодий битимлар ва маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорлик бўйича келишувлар икки томонлама муносабатларни стратегик шериклик даражасига олиб чиқиш йўлида муҳим қадам бўлди

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat


⚡️Айни дамда давлат ташкилотларидаги 456 та бўш иш ўрни учун очиқ танловлар жараёни давом этмоқда

Ушбу бўш иш ўринларининг 204 тасига иш стажи талаб қилинмаяпти.

Иштирок этиш учун Давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимларининг ягона очиқ порталига киринг!

Ўзингизга маъқул иш ўрнини танланг ва рўйхатдан ўтинг!


⭕️ Вакансиялар порталининг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos

Очиқ танловлар юзасидан ҳар қандай мурожаатингизни @vacancy_argos_bot га йўллаб, тезкор жавоб олинг.

Каналга уланиш — @argos_uz


⚡️Давлатобод туманида фаолият юритаётган кадрлар малакасини оширди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали ташаббуси билан ташкил этилган ўқувда туман ҳокимлиги аппарати ходимлари, туман ташкилотларининг раҳбарлари, кадр тузилмалари ходимлари, юристлар ҳамда ҳоким ёрдамчилари иштирок этди.

Ўқув-семинарда Агентлик масъул вакиллари томонидан вакант лавозимлар бўйича очиқ танловларни ўтказиш, номзодларни малака талаблари бўйича саралашда шаффофликни тўлиқ таъминлаш, танлов якунлари бўйича ҳужжатларни расмийлаштириш юзасидан керакли маълумотлар берилди.

Шунингдек, қонун ҳужжатлари талаблари асосида Одоб-ахлоқ комиссияси фаолиятини юритиш тартибининг ҳуқуқий механизмлари, Комиссия йиғилишини ташкил этиш, ҳужжатларини расмийлаштириш билан боғлиқ камчиликлар юзасидан тавсиялар берилди.

Ўқувда самарадорликни ошириш бўйича яна қатор мавзуларда тақдимотлар қилинди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
⚡️Қорақалпоғистонда Миллий кадрлар захирасига киритилган номзодлар учун малака ошириш курси ташкил этилди

Бугунги кунда давлат фуқаролик хизматида раҳбар кадрлар таркиби барқарорлиги ва сифатини таъминлаш мақсадида Миллий кадрлар захираси юритилмоқда.

Захира – раҳбарлик лавозимларини малакали кадрлар билан тўлдириш мақсадида давлат фуқаролик хизматчиларини марказлаштирилган ҳолда саралаб олиш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва узлуксиз малакасини ошириш тизими ҳисобланади.

Фаолиятида юқори натижага эришиб,
Захирага олинган номзодларнинг билим даражаси, психологик ҳолати ва ташкилотчилик қобилияти ривожлантирилиб борилади.

Қорақалпоғистонда Республикасида ушбу Захира Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси филиали ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамкорлигида шакллантирилмоқда.

#Мобил_репортаж

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев Бош вазир Анвар Иброҳим ҳамроҳлигида "Petronas" корпорациясининг бош қароргоҳига ташриф буюрди

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
⚡️Ўзбекистон ва Малайзия етакчиларининг музокаралари бўлиб ўтди

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat


#Эксперт_шарҳи

⚡️Давлат бошқаруви кадрларини тайёрлаш бўйича Малайзия билан ҳамкорликнинг янги даврига қадам қўйилмоқда

Глобаллашув жараёни давлатлар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни кучайтирди. Зотан, мамлакат ривожи бир қанча омиллар қаторида дипломатик алоқалар ва хорижий ҳамкорликка боғлиқ бўлиб қолди. Шу боисдан, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг 92-мақсадида “анъанавий шериклар билан ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантириш, халқаро ҳамкорлик географиясини кенгайтириш” вазифаси қўйилган. Ўзбекистоннинг ана шундай ишончли ҳамкор-давлатларидан бири Малайзиядир.

Мамлакатлар ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига яқинда 33 йил тўлади. Гарчи Тошкент ва Куала-Лумпур ўртасидаги масофа 5.000 кмдан зиёд бўлсада, бу географик олислик Ўзбекистон ва Малайзиянинг ўзаро манфаатли ҳамкорлигига тўсиқ бўла олмади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев бу мамлакатнинг салоҳиятига қуйидагича баҳо беради: “Малайзия нафақат Жануби-Шарқий Осиёда, балки бутун жаҳонда жадал тараққий этиб бораётган давлат, бизнинг вақт синовларидан ўтган ишончли ҳамкоримиздир. Ҳар икки мамлакатда миллий мустақиллик байрами бир санада – 31 август куни нишонланиши ҳам рамзий маънога эга”.

▫️Батафсил

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
⚡️Куала-Лумпурнинг катта экранларида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти намойиш этилмоқда

▫️Шу кунларда Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрининг марказий кўчаларида Туризм қўмитаси томонидан 36 та катта LED экранларда Ўзбекистон туризм салоҳиятига бағишланган видеолавҳалар намойиши йўлга қўйилди.

2 миллиондан ортиқ киши истиқомат қиладиган Малайзия пойтахти аҳолиси ва меҳмонлари Ўзбекистоннинг бой маданий мероси, тарихий обидалари, бетакрор меъморчилиги, анъаналари ва санъати, мамлакатимизни сайёҳлар учун жозибадор қиладиган барча жиҳатлари билан танишишлари мумкин.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Эксперт_шарҳи

❕Мурожаат:
Ҳозирда туман ҳокимлигида ишлайман. Хорижий тилдан миллий сертификатим бор. Ушбу сертификатим учун менга устама тўланадими?

Тошкент давлат юридик университети катта ўқитувчиси, эксперт Муҳаммадамин Каримжонов ушбу мурожаатга батафсил жавоб беради.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat


⚡️Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди

Куала-Лумпур шаҳридаги "Пердана Путра" ҳукумат мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбарини Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим кутиб олди.

Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Икки мамлакат давлат мадҳиялари янгради.

Ўзбекистон Президенти фахрий қоровул сафи олдидан ўтди. Сўнг икки давлат етакчилари расмий делегациялар аъзолари ва дипломатик корпус вакилларини қутладилар. Биргаликда суратга тушиш маросимидан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat


⚡️Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги давлат хизмати соҳасида Малайзия Бош вазири ҳузуридаги Давлат хизмати департаменти билан ҳамкорлик ўрнатади

▫️Инфографикада батафсил.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев Куала-Лумпурда тантанали кутиб олинди

Куала-Лумпур халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Малайзия парламенти Вакиллар палатаси спикери Жоҳари бин Абдул, таълим вазири Замбри Абдулқодир ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat


⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти Малайзияга жўнаб кетди

Ташриф дастурига мувофиқ, Куала-Лумпур шаҳрида олий даражадаги музокаралар, қатор ишбилармонлик ва маданий тадбирлар бўлиб ўтади.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
⚡️Давлат идоралари ва ташкилотларидаги бўш иш ўринларига номзодлар танлов орқали сараланмоқда

Кимлар, қандай тартибда ушбу танловларда иштирок этиши мумкин, жараён қандай босқичларни ўз ичига олади? Ушбу лавҳа шу ҳақда.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat


⚡️Мамлакатимиз мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимиз мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Мудофаа вазирининг қўшинлар жанговар шайлиги ва қобилиятини ошириш, қисм ва бўлинмаларни ҳар томонлама тайёрлаш, уларни замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техника билан таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Мудофаа саноати агентлиги фаолиятини такомиллаштириш бўйича белгиланган вазифалар ижроси ва амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботи тингланди.

Мамлакат раҳбарияти томонидан армиянинг жанговар салоҳиятини ва шахсий таркибнинг маънавий-руҳий ҳолатини ҳар томонлама мустаҳкамлаш, қурол-яроғ ва ҳарбий техникани модернизация қилиш, шунингдек, мудофаа саноати корхоналарини ривожлантириш борасидаги ишларни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.


Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat


⚡️Президент: "2025 йил бандликни таъминлаш ва камбағалликни камайтиришда энг муҳим ва ҳал қилувчи йил бўлади”

Давлатимиз раҳбари аҳоли бандлигини таъминлаш ва инвестициялар жалб қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан йиғилиш ўтказди.

Бу борада декабрь ва январь ойларида ўтган йиғилишларда катта вазифалар белгиланган эди. Давлатимиз раҳбари “2025 йил бандликни таъминлаш ва камбағалликни камайтиришда энг муҳим ва ҳал қилувчи йил бўлади” дея таъкидлади.

Хусусан, бу йил 5 миллион 200 минг аҳолини банд қилиб, 1,5 миллион одамни камбағалликдан чиқариш, 42 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этиб, экспортни 30 миллиард доллардан ошириш ҳисоб-китоб қилинган.


Йиғилишда шу борада бошланган ишлар ва дастлабки натижалар ҳақида ахборот берилди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat


⚡️Денов тадбиркорлик ва педагогика институтида Карьера маркази иш бошлади

Институтда 28 та таълим йўналиши, 15 та магистратура мутахассислиги бўйича 8 мингдан ортиқ талаба таҳсил олмоқда.

Карьера маркази талаба-ёшларнинг дарсдан бўш вақтида мустақил таълим олиши, ҳунар ўрганиши, ўз билими, қобилият ва иқтидорини тижоратлаштириш имкониятини яратади. Бунинг учун пазандачилик, тикувчилик-бичувчилик цехлари, эркаклар сартарошхонаси, гўзаллик салони, амалий санъат тўгараги, корейс, япон, хитой, немис, турк, инглиз, итальян ва рус тилларини ўргатувчи ўқув курслари ташкил этилди.

Агентликнинг Сурхондарё филиали масъуллари ҳам институт талабалари билан учрашиб, соҳада амалга оширилаётган ишлар ҳамда давлат ташкилотларидаги вакант лавозимлар учун ташкил этилаётган очиқ танловларда иштирок этиш тартиби юзасидан батафсил маълумот беришди. Талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу Марказ олий таълим муассасаси, давлат ва нодавлат секторидаги ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлашга йўналтирилган.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat

20 last posts shown.