Фазилатли кунлар
📜Шаъбон ойида рўза тутиш
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Рамазондан бошқа ойнинг рўзасини тўлиқ тутганларини кўрмадим. Шаъбонда тутганчалик кўп рўза тутганларини ҳам кўрмадим. Унинг фақат озгинасининг рўзасини тутмас эдилар. Балки, ҳаммасини тутар эдилар, десак ҳам бўлаверади».
Тўртовлари ривоят қилган.
Изоҳ: Ушбу ривоятда асосан, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам фақат Рамазон ойининг рўзасини тўлиқ тутганларини билиб оламиз. Чунки, Аллоҳнинг амри шундоқ. Рамазондан кейин энг кўп рўзаси тутиладиган ой Шаъбон экан.
🔖Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ: «Шаъбон ойида тутиладиган нафл рўзанинг бошқа маъноси ҳам бор. Бу рўза Рамазон ойидаги рўза олдидан машқ, тайёргарликдир. Токи банда Рамазон рўзасини машаққат, қийинчилик билан бошламаслик учун (аввалроқ бу ойда нафл рўза тутади). Шаъбон рўзаси билан олдиндан ҳаловати ва роҳатини ҳис қилиб кўради. Ана ундан кейин Рамазон рўзасини қувват ва ғайрат билан бошлайди», дедилар.
@arabicuz
Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube