Эслатма
🕋 Аллоҳ таоло айтади: "Бас, албатта, сени ўзинг рози бўлган қиблага бурурмиз. Юзингни Масжидул Ҳаром томон бур. Қаерда бўлсангиз ҳам юзингизни у томон буринг", Бақара сураси, 144-оят.
"...Ер юзининг турли бурчакларида истиқомат этувчи мусулмон умматни ягона қибла жамлайди. Ватанлари, турган жойлари, ранглари, тиллари, шакллари, жинслари, ёшлари, ижтимоий ҳолатлари турли-туман бўлишига қарамай, намоз пайтида барчалари ягона қиблага юз ўгирадилар.
Бир қиблага қараш уларнинг бир тан, бир жон эканининг, мақсадлари, тутган йўллари бир эканининг, Робблари, Китоблари ва Пайғамбарлари бир эканининг рамзидир.
Исломнинг бошқа рамзлари каби, ушбу рамз ҳам мусулмонларни бошқалардан ажратиб туради. Мусулмон миллати ўзига мустақил, Аллоҳнинг йўлидан юрган афзал миллатдир. Шунинг учун ҳар бир нарсада унинг мустақил экани билиниб туриши керак. Залолатда юрганларга тобе бўлиб қолмаслик зарур.
"Ҳадис ва ҳаёт" Оламларга раҳмат Пайғамбар китоби, 239 -бет.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook