12059. Мўмин киши иймон келтирганидан ва муайян фарзларни адо этганидан сўнг, ўзидаги камчиликларини кўриб, тан олиши керак. Чунки розилик кўзи ҳар бир айбу нуқсондан сўнг ўтмаслашиб боради. Унда у инсондаги худбинлик сабабидан нафси ёмонликка ундовчи нафсга айланади ва ундан фақатгина ёмонлик ҳосил бўлади. Биз бу ҳолда Роббимиз набий ўғли набий, набий ўғли набий бўлган Юсуф алайҳиссаломнинг тилидан келтирган сўзни айтмоғимиз лозим: “Ўзимни оқламайман. Албатта, нафс, агар Роббим раҳм қилмаса, ёмонликка ундовчидир. Албатта, Роббим ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир”, Юсуф сураси, 53 – оят.
Токи руҳ жасадда экан, нафс ёмонликка ундашдан тўхтамайди. Шу сабаб, биз нафс хоҳишига итоат қилмаслигимиз керак. Ўзининг нафсининг айбларини тан олмаган инсон истиғфор айтолмайди. Истиғфор айтса ҳам фақат тилида айтади. Айбларни маърифати эса қалбдаги мазаммат қилинган ёмон аҳлоқларни шариат мезонига кўра зоҳиран ва ботинан излаш билан аниқ бўлади.
Шайх Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook