Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Фарход Бабашев иштирокида брифинг ўтказилди.
Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Талабаман. Кўз касаллиги бўйича 2-гуруҳ ногирониман. 16 мартдан таътил эълон қилинди. Биз ўқиётган ОТМ таътилда пайтимизда, яъни 18 март куни академик қарздор талабаларни курсдан қолдириш бўйича буйруқ чиқарган. ОТМ талабалар таътилда пайтида талаба устидан буйруқ чиқаришга ҳақлими?
❗️2019/2020 ўқув йилининг баҳорги семестри 4 февралда якунланган ва қарздорликларни топшириш муддати 1 ой экани ҳисобга олинса, Сиз 4 мартга қадар фанлардан қарздорлигингизни ёпишингиз ШАРТ ЭДИ.
📜 Белгиланган муддатда қарздорлигингиз мавжуд бўлган фанларни ўзлаштирмасангиз, шу асосида Сизни курсдан қолдириш бўйича буйруқ чиқарилади.
〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
❓Сиртқи бўлим битирувчилари диплом олиш тартиби қандай?
📕 Сиртқи бўлим битирувчилари ҳам кундузги таълим шакли билан бир хил тартибда дипломларини олишади.
〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
❓Мен қўшни давлатдан ўқишимни кўчирдим. Шу ўқув йилининг 2 семестри учун контракт пули тўланадими?
💰 Ўқишини қўшни давлатлардан кўчирган талаба баҳорги семестри учун ўқув йили учун белгиланган контракт суммасининг ярми миқдорида тўлов қилади.
〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
❓Қўшни давлатлардан ўқишини кўчирган талабалар масофавий таълимда иштирок этадими? Мен карантин сабабли ҳужжатларимни тўлиқ топшира олмадим, энди нима бўлади?
❗️Қўшни давлатлардан ўқишини кўчириш учун 15 февралгача ҳужжат топширган талабалар олий таълим муассасалари томонидан 1 апрелда бошланган масофавий таълимга жалб этилган.
🔰 15 февралдан кейин ҳужжатларини топширган талабалар натижалари Давлат комиссияси томонидан яқин кунларда тасдиқланади.
Шундан кейин ушбу тоифадаги талабалар ҳам масофавий таълим жараёнида иштирок этади.
📑 Карантин муддати якунлангач, сизга тегишли ҳужжатларни тўлиқ топшириш имконияти берилади.
〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
❓Шу вақтгача охирги 6 ойлик тўлов шартномасини оилавий шароитим туфайли тўлай олмадим. Мени талабалар сафидан чиқаришлари мумкинми?
❗️Карантин сабаб тўлов-шартнома шартларини бажаришга улгурмаган талабаларга (шу жумладан, 1-курснинг 2-ярми учун тўловларга) ректорлар томонидан қўшимча муддат берилади.
〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
❓Январь ойида 4 ойлик педагогик қайта тайёрловда ўқиш учун контракт тўлаганман, лекин карантин бошлангунга қадар ректор "ҳали тасдиқланмади", деди, ўқиш бошланмади. Контракт тўловини қайтариб олиш мумкинми? Агар мумкин бўлса, қаерга мурожаат қилишимиз керак?
❗️Қайси таълим муассасасига 4 ойлик педагогик қайта тайёрловдан ўтиш учун контракт тўлаган бўлсангиз, ўша таълим муассасасига ёзма мурожаат қилишингиз лозим бўлади.
🎓 Агар ҳақиқатда қайта тайёрлов курслари ўтказилмаган бўлса ва карантин сабаб кейинги ўқув йилига кўчирилган бўлса, мазкур таълим муассасасидан Сиз билан тузилган шартномага мувофиқ контракт тўловини қайтариб олишингиз мумкин.
@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники