Бугун АОКА штабида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Атабеков иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Нега карантинда 4 та одам битта хонада жойлаштирилаяпти, шулар орасидан биттасида касаллик бўлса, бошқаларга юқиб кўпайиб кетавермайдими?
Бу аҳволда карантин муддати янги аниқланган беморлар хисобидан чўзилиб кетадику. Изоляция дегани шуми? Нега оммавий тест ўтказиб бўлмайди?
❗️Савол берган юртдошимизга ҳам саволим бор эди: ҳозир ўша битта хонага 3-4 та қилиб жойлаштирилган одам Россия Федерацияси ёки бошқа хорижий давлатларда ишлаб юрган пайтда 3 кишилик, 4 кишилик палатада яшаган эканми ёки алоҳида 1 кишилик хоналарда яшаб меҳнат қилган эканми? Ёки 20, 30, 100 кишилашиб битта хонада ётган эканми?
✔️ Яхшилаб ўйлаб кўрайлик, шундай имконият қайси юртда бор экан ва қайси давлатда шундай шароит яратилган экан?! Биронта давлатда бундай, ҳатто 3-4 кишини битта хонага жойлаштиришчалик ҳам шароит йўқ.
‼️ Улар одамларни стадионларга, концерт залларига, вокзалларга, ошхона ва ресторанларга жойлаштиришга мажбур бўлмоқдалар.
Ушбу касаллик бўйича аҳолини ёппасига тестдан ўтказиш бирор бир давлат амалиётида қўлланилмаяпти.
🦠 Тасаввур қилинг, 34 миллион одамни бирданига бир кунда текшириш учун (битта ПЦР аппарати бир кунда 400 таҳлил ўтказиши мумкин) 85 мингта ПЦР аппарати (агар икки кунда — 40 мингта, 3 кунда — 23 минг, 10 кунда — 8,5 минг) керак бўлади, унга эса шунча шифокор-вирусолог лозим бўлади.
❗️Ўзбекистонда эса барча шифокорларнинг умумий сони — 75 мингга етмайди. Бунинг устига ҳозиргача тестдан ўтган 100 минг аҳоли ва ҳар куни тест синовидан ўтказилаётган 8-9 минг аҳоли давлат маблағлари хисобидан тестдан ўтказилаяпти.
ПЦР лабораториялар ҳам Ўзбекистонда 40 дан ортиқроқ, у ердаги ПЦР аппаратлари эса энг кўпи билан 200 та бўлиши мумкин.
🌐 Ҳозир Ўзбекистонда амалга оширилаётган ишларни ва яратилган тизимни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тан олаяпти ва энг самарали усул деб эътироф этилмоқда.
@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники