РАСМИЙ БАЁНОТ
Олий суд Ахборот хизматининг маълум қилишича, Яшнобод туман ИИО ФМБ Пробация бўлими томонидан судга К. Дусовнинг ўталмай қолган 11 ой 2 кун озодликдан чеклаш жазосини шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштиришни сўраб тақдимнома киритилган.
Яшнобод туман ИИО ФМБ Пробация бўлими томонидан киритилган тақдимномага кўра Дусов белгиланган чекловларга риоя қилмаган ва жазо шартларини қасддан бузган.
⚠️ Мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари ва эркинлигини таъминлаш Бош қомусимизда қатъий мустаҳкамланган. Лекин шунинг баробарида ҳар ким қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка риоя қилиши шарт.
Қонунга бўйсуниш жамият барқарорлиги ва фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг асосидир. Белгиланган қонун-қоидаларга риоя қилиш, уларнинг ижросини таъминлаш ҳар бир фуқаронинг бурчи эканини эслатиб ўтамиз.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Маълумот учун: Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 22 ноябрдаги ҳукмига мувофиқ К. Дусов (1984 йилда Самарқанд вилоятида туғилган) Жиноят кодексининг 140-моддаси (ҳақорат қилиш) 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 1 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган эди.
Яшнобод туман ИИО ФМБ Пробация бўлими томонидан киритилган тақдимномага кўра Дусов белгиланган чекловларга риоя қилмаган ва жазо шартларини қасддан бузган.
Эслатма: Суд ҳумига кўра Жиноят кодексининг 48-1-моддасига (озодликни чеклаш) асосан К. Дусовга сутканинг муайян вақти, яъни кеч соат 21:00 дан эрталабки соат 07:00 га қадар яшаш жойидан чиқиш чекланиши ва унга қўшимча интернетдан фойдаланмаслик, оммавий ва бошқа тадбирлар ўтказишда иштирок этмаслик, ҳар ойда бир маротаба яшаш жойи бўйича ИИО ФМБ Пробация бўлимидан рўйхатдан ўтиб туриш ҳамда маҳкумларни назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини ўзгартирмаслик каби тақиқлар юкланиши белгиланган.