✔️ Ахборот олиш ҳуқуқлари ва имкониятлари масалалари муҳокама қилинди
Бугун ЮНЕСКО бюросида Швецариянинг Ўзбекистондаги элчихонаси, ЮНЕСКО, АОКА, AIM (Accountabiliti information media) ҳамкорлигида "Ўзбекистон ҳукумати ва фуқароларининг Ахборотдан фойдаланиш институционал ҳисобдорлик ва ОАВ компетентлигини кучайтириш орқали Ўзбекистон ҳукумати ва фуқароларининг ҳуқуқ-имкониятларини кенгайтириш" лойиҳаси юзасидан Бошқарувчи қўмита йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда лойиҳани ишга тушириш, дастлабки босқичдаги ҳамда иккинчи чоракдаги жараёнлар ва муаммолар, лойиҳа ишчи гуруҳи томонидан амалга оширилган ва кўзланган ишлар ҳақида маълумот берилди.
Шу билан бирга ушбу лойиҳадан манфаатдор ташкилот ва томонлар ҳам тадқиқот-ўрганишлар натижалари бўйича мулоҳазалари, таклиф ва ташаббусларини билдирди.
ЮНЕСКОнинг Тошкентдаги бюроси раҳбари, Ўзбекистондаги раиси Сара Ношади йиғилиш якунидаги сўнг сўзида катта мақсад ва натижаларни кўзлаган ушбу лойиҳа ижросида барча масъулият билан ёндашаётганлигига миннатдорлик изҳор этиб, олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар суръатини пасайтирмаслик, амалий самараларни ҳам кўрсатиб бориш лозимлигини таъкидлади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Ахборот олиш имкониятини кучайтириш аҳамияти доимгидан ҳам муҳимроқ. Бу фуқароларимизга онгли қарорлар қабул қилиш имконини беради ва институционал жавобгарлик жамиятимизда ишонч ва ҳалолликни мустаҳкамлайди. Оммавий ахборот воситаларининг малакасини ошириш ахборотнинг тўғри, ишончли ва масъулиятли бўлишини таъминлайди, деди АОКА директори, Бошқарув қўмитасининг ҳамраиси Асаджон Ходжаев.