ТАРАҚҚИЁТ ТАЪЛИМДАН БОШЛАНАДИ
Президентимизнинг “Нажотимиз мактабда, нажотимиз таълимда, нажотимиз билимда”, дея таъкидлашининг замирида жуда катта маъно ётибди. Зеро, ҳар қандай даврнинг ҳар қандай муаммоси фақат юксак таълим, билим ва ақл билан ечиб келинганига тарих гувоҳ.
Шу сабаб кейинги йилларда мактаб таълимига эътибор жуда кучайди. Таълим сифатининг кескин ошиши ва халқаро олимпиадаларда ўқувчиларимизнинг юқори марраларни эгаллаб қайтаётганини эса Хоразм таълимида гувоҳи бўлмоқдамиз.
Бундан икки кун олдин Ўзбекистоннинг энг олис ҳудуди Хоразм вилояти Тупроққалъа тумани ўқитувчи ва ўқувчилари билан самимий мулоқот қилиб, муаммоларини ўрганган Ҳилола Умарованинг Мактабгача ва мактаб таълими вазири қилиб тайинлангани хоразмлик ўқитувчиларнинг ғайратига - ғайрат қўшиши шубҳасиз.
Ҳилола Умаровани хоразмлик устозлар номидан муносиб тайинлови билан табриклаймиз.
Мирзабек ЖАПАҚОВ, ҳуқуқшунос журналист. Хоразм.
🦅 ANTIKORRUPSIYA