ANTIKORRUPSIYA/расмий 🇺🇿


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Politics


Биз мустақил матбуотмиз.
Цензурага йўл қўйилмайди.
Оммавий ахборот воситаларининг фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
МУРОЖААТ УЧУН👇👇👇
@Anticorruptiongroup_bot

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Politics
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Собиқ депутат Жаҳонгир Тўлаганов ҳақида Google тармоғининг ChatGPT саҳифасида савол берилганида мана шундай жавоблар берилди. Видеони диққат билан кузатинг.

Obuna bo'ling
@antikorruz


Қорақалпоғистон радиоканалининг "Маънавият бўстони" рукни остида Республика Маънавият ва маърифат маркази Тўрткўл туман бўлинмаси раҳбари Жонибек Сеттиевнинг "Буюк ҳофизга эҳтиром" мавзусидаги интервьюси.

🦅 ANTIKORRUPSIYA


Абдулла ОРИПОВ

ЗАМОНЛАР


Ўзимизнинг гап, деб бошлайди сўзин,
Кўрсатгич бармоғи лабида турар.
Эшикдан бир лаҳза узмайди кўзин,
Кимдир кириб қолса, мавзуни бурар.
Одамлар тўп жойдан қочар минг қадам,
Ҳатто, радиони тинглайди пинҳон.
Магар, об-ҳаводан гап кетса, шу дам
Дейди: – Газетани ўқинг, ўртоқжон.
Бирор таъзияга бориб қолса гоҳ,
Тиловат қилмайди, мўлтирар гирён.
Ҳеч кимса кўрмаган чекканини оҳ,
Собиқлар тўйига бормас ҳеч қачон.
Кундузи Қомусдан кўчирма олиб,
Чорлар огоҳликка яхши-ёмонни.
Тунлари кўрпага бурканиб олиб,
Қироат қилади йиғлаб, Қуръонни.
Шу қадар шафқатсиз эдингми, ҳаёт,
Қўлим ёқангдадир, Маҳшаргача то.
Қуёндек беюрак, қушдек бесабот,
Соқов қилганмидинг халқимни, Шўро.
Болажон, сен бундай кунларни кўрма,
Шукур, сеникидир замона бу пайт.
Мағлублар сингари бош эгиб юрма,
Сен энди ғолиблар қўшиғини айт.

АҚШ. Хьюстон. 17.10.2015

🦅 ANTIKORRUPSIYA


Аёлларни кўрса

Шоир Шеркамол

Кўнгил орзу қилаверар экан
Тўғри йўлда асло юра олмас,
Гап сотади, гап ҳам отар экан
Аёлларни кўрса тура олмас..

Африкалик эмиш ўзи ҳам
Зам ҳокимга ўхшар сўзи ҳам
Ўйнаб турар икки кўзи ҳам
Аёлларни кўрса тура олмас..

Била олмадим қайси шаҳрида
Ҳар кун кимлар эмиш бағрида
Кўнгил йўқми? Ҳалол маҳрида
Аёлларни кўрса тура олмас..

Амалинг ҳам кетар бир куни
Оёғингдан осар бир тунни
Қовоқ калла дейдилар уни
Аёлларни кўрса тура олмас..

Қайтиб қолар билгин қизингдан
Қора лойлар сочиб юзингдан
Уяларсан ўзинг-ўзингдан
Аёлларни кўрса тура олмас..

Кўрсат Ҳақ сенга бир нафас
Кўрганинг қилавер ҳавас
Асли сенинг қонинг ҳам нокас
Аёлларни кўрса тура олмас..

Шеркамолдан узрсиз гаплар
Алам билан тўлмоқда дафтар
Қарғалар ҳам унга оқ каптар
Аёлларни кўрса тура олмас...

21.11.2024..

Obuna bo'ling
@antikorruz






ТАРАҚҚИЁТ ТАЪЛИМДАН БОШЛАНАДИ
Президентимизнинг “Нажотимиз мактабда, нажотимиз таълимда, нажотимиз билимда”, дея таъкидлашининг замирида жуда катта маъно ётибди. Зеро, ҳар қандай даврнинг ҳар қандай муаммоси фақат юксак таълим, билим ва ақл билан ечиб келинганига тарих гувоҳ.
Шу сабаб кейинги йилларда мактаб таълимига эътибор жуда кучайди. Таълим сифатининг кескин ошиши ва халқаро олимпиадаларда ўқувчиларимизнинг юқори марраларни эгаллаб қайтаётганини эса Хоразм таълимида гувоҳи бўлмоқдамиз.
Бундан икки кун олдин Ўзбекистоннинг энг олис ҳудуди Хоразм вилояти Тупроққалъа тумани ўқитувчи ва ўқувчилари билан самимий мулоқот қилиб, муаммоларини ўрганган Ҳилола Умарованинг Мактабгача ва мактаб таълими вазири қилиб тайинлангани хоразмлик ўқитувчиларнинг ғайратига - ғайрат қўшиши шубҳасиз.
Ҳилола Умаровани хоразмлик устозлар номидан муносиб тайинлови билан табриклаймиз.
Мирзабек ЖАПАҚОВ, ҳуқуқшунос журналист. Хоразм.

🦅 ANTIKORRUPSIYA


Суд ҳокимиятининг мустақиллигини таъминлаш учун нима қилмоқ керак!

Биз адвокатлар кўп вақтимизни судларда ўтказамиз. Табиийки айрим вақтларда судъяларнинг ҲМҚОлар билан муносабатига ҳам гувоҳ бўламиз.

Одамни энг ғазаблантирадиган ҳолат "дело" қайси органга тегишлилигига қараб судъяларнинг реакция билдиришидир. Оддий мисол: қамоққа олиш бўйича илтимоснома қайси органдан судга юборилганига қараб ўша ушлаб турилган шахснинг тақдири зумда ҳал қилиб қўйилади.

Шахсни қайси орган қамоққа олганига қараб муносабат билдирилади. Агар шахсни ДХХ ушлаб турган ҳолда илтимоснома судга келиб тушган бўлса, ҳеч қандай истисноларсиз, айби бор-йўқлигидан, жиноятни оғир-енгиллигидан, аёл киши, вояга етмаганлигидан қатъий назар судъя ўйлаб ҳам ўтирмасдан, илтимосномани қаноатлантиради.

Агар шахсни прокуратура ушлаб турган бўлса ҳам уни суддан қўйиб юборилиш эҳтимоли деярли нолга тенг бўлади. Шахс ИИО тергов органи томонидан ушлаб турилган бўлсагина қонунлар бироз бўлса ҳам ишлаб кетади. Шунда ҳам судъяга прокуратура томонидан босим ўтказилиб, катта эҳтимол билан прокурор илтимосномасини қаноатлантиришга эришилади. Бу каби турлича ёндашувлардан фақат ва фақат фуқаролар жабр кўради.

Бундай ҳолатда адвокат сифатида судъяларнинг ожизлигидан уларга раҳминг ҳам келиб кетади. Бу каби ишлар деярли барча судъяларнинг кескин ғазабини қўзғатади. Лекин улар оқимга қарши бора олишмайди.

Мен бу каби ҳолатларда айбни тўлиқ судъяларга ағдармоқчи эмасман. Айб уларда ҳам эмас. Ҳамма айб уларни шундай қилишга мажбур қилган тизимда ва судъяларнинг онгига маҳкам ўрнашиб қолган қўрқувда.

Суд ҳар қандай тизимдан, ҳар қандай ташкилотдан, ҳар қандай шахсдан устун бўлиши керак. Бу хавфсизлик масаласи бўлса ҳам. Ҳеч кимни қонунни бузишга, қонунни айланиб ўтишга ҳаққи йўқ. Айби бўлмаган ҳеч бир шахс жиноий жавобгарликка тортилмаслиги керак. Буни таъминлайдиган ягона орган эса суд ҳокимиятидир.

Суд тизимини барча органлардан мустақил тизимга айлантиришнинг ягона ечими бор. Бу сиёсий ирода ва жамоатчилик назорати. Бундан бошқа йўл йўқ.

Advokat Ulugʻbek Esanov

🦅 ANTIKORRUPSIYA










#rasmiy_munosabat

Ijtimoiy tarmoqlarda «Tabiatga yetkazilgan zarar qay tarzda qoplanadi» mavzusida tarqalgan xabarga Fargʻona viloyat Ekologiya boshqarmasi rasmiy munosabati.

Xabarga asosan Fargʻona shahar "Muruvvat" MFY Fargʻona koʻchasi 51-uy oldida 2024- yil 13- noyabr kuni, taxminan, soat 22-00 larda nomaʼlum fuqaro tomonidan nomaʼlum avtomashina ishtirokida ushbu hududdagi 3(uch) tup manzarali daraxtlarga kelib urilishi natijasida, daraxtlarga ziyon yetkazilib, daraxtlar qoʻporib tashlanganlik holati aniqlandi.

Holatga asosan hozirda IIB boshqarmasiga fuqaroni shaxsini aniqlashda va ushbu fuqaroga nisbatan qonunda belgilangan tartibda maʼmuriy chora koʻrilishi yuzasidan aloqa xati taqdim etildi.

Fuqaro shaxsi aniqlangandan soʻng bu haqda qoʻshimcha maʼlumot beriladi.

Farg'ona viloyat Ekologiya boshqarmasi matbuot xizmati


https://t.me/antikorruz
https://t.me/JAMOAT_NAZORATI


Фарғона шаҳар Ойбек кўчаси 8"А" уй, 32 хонадон дастлаб Ёшлар ишлар Агентлиги раҳбари Ахаджоннинг укасига ажратиб берилган биздаги маълумотларга кўра ҳозирда уй хусусийлаштирилиб бошқа бир шахсга сотиб юборилган.

Ёшлар ишлар Агентлиги раҳбари ва унинг қариндош уруғлари, яқинларининг орасида кам таъминланган ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар ёки ногиронлиги бор шахслар бўлмаган эди, нима сабабдан айнан Ахаджонинг укасига ҳокимият ҳузуридаги уй-жой фондидан уй ажратиб берилган? Нима учун Фарғона вилояти айнан шу хонадонни ҳозирги кундаги жиноят иши доирасида текширмаяпти?

Уй-жойга муҳтожлар сони тобора ортиб бормоқда? Нима энди давлат идораларида юқори лавозимларида раҳбар бўлсангиз, Маҳалла раиси лавозимида ишласангиз, Фарғона тонги таҳририятида мухбир бўлсангиз сизга уй ажратиладими?

Ахаджонинг қўл остидаги тарбияланаётган кеча булбулдек сайраётганлар қани бугун раҳбарларингни ҳаракатларига қалқон бўлиб туринглар.

https://t.me/antikorruz
https://t.me/JAMOAT_NAZORATI


Танкаси бормиш

Шоир Шеркамол

Юриб кетди ишлари дарҳол
Босган изи боғ-у, баҳормиш
Сен ҳам бориб дуосини ол
Бу одамнинг танкаси бормиш..

Бир сотувчи эди бозорда
Қотган нонлар еди бозорда
Кимлар шундай деди бозорда
Бу одамнинг танкаси бормиш..

Икки қилмас бугун сўзини
Ёруғ қилди савдо юзини
Катта олиб кетди ўзини
Бу одамнинг танкаси бормиш..

Ўтда ёнмас сувда чўкмайди
Кўкрак осмон қаддини букмайди
Мулойим сўз, ҳеч ҳам сўкмайди
Бу одамнинг танкаси бормиш..

Тилло сойдан ичар чойларни
Меҳмон қилар фақат бойларни
Баланд қилиб қурди жойларни
Бу одамнинг танкаси бормиш..

Тўхтамайди бир зум кулиши
Ойдай бўлиб кўкда тўлиши
Тошкентлардан экан таниши
Бу одамнинг танкаси бормиш.

Шеркамол ҲАҚ қўлласин ҳар дам
Шеърларингни ёзавер бекам
Барчамиз ҳам бир ожиз одам
Бу одамнинг танкаси бормиш..

2024..

🦅 ANTIKORRUPSIYA


Халқ орасида "Қўшни-қўшнидан эрта туришни ўрганади" деган гап юради.
Қўшниларнинг кўчани тозалаш амалиётини тадбиқ қилдик ва амалда қўлладик.

Камчыбек Кыдыршаевич Ташиев — киргизский государственный деятель. Возглавляет Государственный комитет национальной безопасности Кыргызстана. Генерал-полковник. Глава МЧС Кыргызстана, экс-депутат Жогорку Кенеша, председатель политической партии «Ата-Журт». Герой Кыргызской Республики.
Коррупцияга қарши курашиш борасида берган баёноти ва кўриладиган чораларини ҳам андаза сифатида олсак, амалиётдга тадбиқ қилсак Сингапурга етиб олишимиз аниқ.

🦅 ANTIKORRUPSIYA




Мана бу машина эгаси кимни арзандаси? Чирчиқ шаҳар ИИБ ЙҲХБ ходимларига савол кўп қаватли уйга тегишли "Яшил боғ"га машинани қўйиши тўғри ва қонунийми? Фуқарони қийнаётган масалага ИИБ ЙҲХБ ходимлари жавоб топиб берар.

Obuna bo'ling
@antikorruz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Навбат кутиш Пискент полигонидан божхона омборларига ўтди—батафсил видеода.

Obuna bo'ling
@antikorruz


#"Xorazm suv ta'minot" reydlari davom etmoqda

📌Foydalanilgan ichimlik suv uchun to‘lovni to‘lamasdan kelayotgan iste'molchilarni tarmoqdan ajratish ishlari davom etmoqda. Kecha 20 noyabr kuni viloyatimizda jami qarzdorligi qariyb 59 million so‘m bo‘lgan 44 nafar iste'molchi ichimlik suv tarmog‘idan ajratildi.

📌Ushbu iste'molchilar suv ta'minoti korxonasidan qarzini uzganlaridan so‘ng bazaviy hisoblash miqdorining 2 baravari, ya'ni 750 ming so‘m to‘lov qilganlaridan keyingina tarmoqqa qayta ulanishlari mumkin.

📌Shuningdek, 44 nafar iste'molchidan qarzni majburiy undirish bo‘yicha sudga da'vo arizasi kiritildi.

📌 Bundan tashqari, vodokanal xodimlari tomonidan yo‘l qo‘yilayotgan noqonuniy holatlarni bayon qilgan holda, tarmoqdagi avariya holatlarini rasmga tushirib https://t.me/uzsuvxorazmblog telegram guruhiga yuborishingizni iltimos qilamiz.

💎“Xorazm suv ta'minoti” AJ axborot xizmati
𝗧𝗲𝗹𝗲𝗴𝗿𝗮𝗺                 📱𝗙𝗮𝗰𝗲𝗯𝗼𝗼𝗸

📱𝗜𝗻𝘀𝘁𝗮𝗴𝗿𝗮𝗺                📱𝗬𝗼𝘂𝘁𝘂𝗯𝗲

📱𝗪𝗲𝗯𝘀𝗶𝘁𝗲                    📱𝗖𝗮𝗯𝗶𝗻𝗲𝘁

📱𝗕𝗼𝘁                             📱𝗖𝗵𝗮𝘁
📱𝗧𝘄𝗶𝘁𝘁𝗲𝗿

p.s. Bir tochi suvning ham so‘rovi bor!

@antikorruz
@Anticorruptiongroup_bot

20 last posts shown.