Халқимизнинг ўчмас қадриятларидан бири бу айни баҳор фаслига ҳамоҳанг тарзда Давришона (айрим ҳолларда Дарвешона деб ҳам аталади) маросимларини уюшқоқлик билан ўтказишидир.
Андижон тумани "Қурама" маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган давришона маросимлари маҳаллалар аҳлини ҳамжиҳатлигини яна бир карра тасдиқлади. Кекса-ю ёшлар, отахон ва онахонлар, бемор ва ҳасталар, камхарж ва муҳтожлар йўқланган ушбу тадбир ўзига хос "Меҳр" тантанасига, маҳалла маънавиятига ва эл маърифатига ёрқин далил бўлди.
Мўъжаз ва тўкин дастурхон атрофида мазали паловдан баҳраманд бўлган маҳалладошлар деҳқончилик ишлари олдидан баракали мўл хосил тилаб қилинган ҳайрли дуоларда бардавом бўлдилар.
Андижон туман ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ