🔰 «Ватандош» гувоҳномаси жорий қилинди▫️Ўзбекистоннинг иқтисодий ва ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этишга интилаётган ватандошларга
“Ватандош” гувоҳномасини ва
“Ватандош” картаси берилади.
"Ватандош" гувоҳномаси — хорижда истиқомат қилаётган ватандошларни
рағбатлантириш шакли ҳамда "Ватандош" картасини олиш учун асос ҳисобланадиган ҳужжат.
"Ватандош" картасига эга ватандошларга қуйидаги
ҳуқуқлар берилади:
➖Ўзбекистон Республикасига ҳудудига
визасиз кириш ва чиқиш;➖мамлакат ҳудудида
кўчмас мулк сотиб олишда чет эл фуқароларига нисбатан белгиланган кўчмас мулкнинг миқдорлари татбиқ этилмайди ва Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси талаб қилинмайди;
➖хорижий фуқарога бериладиган меҳнат фаолиятига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларсиз
меҳнат фаолияти билан шуғулланиш;➖Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун белгиланган шартларда
тиббий, таълим ва бошқа давлат хизматларидан фойдаланиш.Андижон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ