АНДИЖОН ВИЛОЯТ ПРОКУРАТУРАСИНИНГ ЖАМОАТЧИЛИККА МУРОЖААТИ
Вилоят прокуратураси кенг жамоатчилик эътиборини яна бир бор прокуратура органларида коррупцияга қарши муросасиз ва кескин кураш олиб борилаётганига қаратади.
Бинобарин, вилоят прокуратураси мамлакатимизнинг ҳар бир фуқаросини жамиятда, хусусан прокуратура органларида коррупцияни таг-томири билан бартараф этишда фаол ҳамкорликка чақиради.
Агар прокуратура органларининг бирон - бир ходими фаолиятида коррупция билан боғлиқ хатти-ҳаракат (ёки ҳаракатсизлик)ни кузатсангиз, сезсангиз, бу ҳақда зудлик билан Андижон вилояти прокуратураси Шахсий хавфсизлик бўлимининг (74) 237-99-08 (ички рақам 2108) ва (74) 237-99-20 рақамли “Ишонч телефони”га маълум қилишингизни сўраймиз.
Мурожаат муаллифлари ҳақидаги маълумотларнинг сир сақланиши тўлиқ кафолатланади.
🌐 Андижон вилояти прокуратурасининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | Facebook