Ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилди
Батафсил:
https://amunews.uz/news/10246
📌Amudaryo tumanining https://t.me/amunewsuz kanaliga a’zo bo‘ling!
Sayt | OnlineTV | ATVga tabrik | YouTube
Ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш куз-қиш мавсумининг энг долзарб масалаларидан биридир. Республика миқёсидаги раҳбарлар ҳудудларга чиқиб, оғир оқибатларга олиб келадиган, инсон ҳаёти учун хавфли бўлган бундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича тушунтириш-тарғибот ишларини ташкил этмоқдалар.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Коррупцияга қарши Ички назорат бўлими бошлиғи Батир Матмуратов Амударё туманида бўлиб, қатор йўналишларда амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Амударё тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимида туман ҳокими Собир Хўжаметов, ҳоким ўринбосарлари, қатор тегишли ташкилотлар ҳамда маҳаллалар масъуллари иштирокида куз-қиш мавсуми беталафот ўтказиш, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш, электр энергияси ва табиий газдан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига амал қилиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.
Батафсил:
https://amunews.uz/news/10246
📌Amudaryo tumanining https://t.me/amunewsuz kanaliga a’zo bo‘ling!
Sayt | OnlineTV | ATVga tabrik | YouTube