АМУДАРЁЛИК МАДАНИЯТ ВА САНЪАТ ФИДОЙИСИИнсоннинг шахс сифатида шаклланишида у меҳнат қиладиган жамоанинг, касбдошларининг ўрни муҳим аҳамиятга эга. Боиси, у кундалик меҳнат жараёнида эришадиган ютуқлари, ўз фаолияти давомида йўл қўйган камчиликларининг энг биринчи гувоҳлари ҳам, таҳрирчилари ҳам ана шу жамоа аъзолари ва ҳамкасблардир. Агар таъбир жоиз бўлса,
Амударё тумани Маданият маркази ёшлар ва маданий-маърифий ишлар бўйича мутахассиси Насибахон Ешчанова ниҳоятда қайноқ меҳнат жараёнида, аҳил ва иноқ, бири-биридан фидойи ҳамкасблар даврасида шаклланди.Насибахоннинг қалбида она Ватанга муҳаббат туйғулари билан сидқидилдан қилган меҳнатлари, турли кўрик- танловларда эришган ютуқлари беҳисоб. Амударё тумани ҳокимлиги томонидан деярли ҳар бир байрам тадбирини ташкиллаштиришдаги алоҳида хизматлари учун билдирилган ташаккурномалар, Фахрий ёрлиқлар, Қорақалпоғистон ва Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими Вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар бўлими каби юқори ташкилотлар томонидан тақдим этилган Фахрий ёрлиқлар, қимматбаҳо эсдалик совғалари, “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги” кўкрак нишони унинг беминнат ва фидойи меҳнатларига давлатимиз томонидан кўрсатилган ҳурмат ва эҳтиром ифодасидир.
Батафсил:
https://amunews.uz/news/10249📌Amudaryo tumanining
https://t.me/amunewsuz kanaliga a’zo bo‘ling!
Sayt |
OnlineTV |
ATVga tabrik |
YouTube