Posts filter


9. Al-Aziz


Ал-Азиз – Иззат қудрат сохиби Улуғ барчанинг устидан ғолиб

Ибин Қоюм Рахимухуллох шундай деганлар :азза калисмаси луғави маносига кура 3 та манога далолат қилади:
биринчиси Кувват Шидат
иккинчиси- Узини улуғ тутадиган
учинчиси -Ғолиб булиш

Куронда зикир килинган 2: 209, 220, 228, 240; 3: 4, 6, 18, 62, 126; 4:56, 158, 165; 5:38, 118; 6:96; 9:40, 71; 11:66; 14:47; 16:60; 22:40, 74; 26: 9, 104, 122, 140, 159, 175, 191; 27:78; 29:26, 42; 38: 9, 66; 39: 5; 48: 7; 54:42; 57: 1; 58:21; 59: 1, 23-24;

Ал-Азиз сифатли Аллоҳ барчанинг устидан ғолибдир. Ундан ҳеч нарса ғолиб кела олмайди. Жамики азизлик маъноси Унинг Ўзига хосдир. Куч-қувват азизлиги ҳам Уникидир. Ман қилиш азизлиги ҳам Уникидир, У бунда ҳеч кимга, ҳеч нарсага муҳтож эмас. Қаҳр ва ғолиблик азизлиги ҳам Уникидир, ҳеч нарса Унинг изнисиз ҳаракат қила олмайди.
исмининг яна бир маъноси азиз қилувчидир:
«Эй барча мулкнинг эгаси Роббим! Мулкни хоҳлаганингга берурсан, мулкни хоҳлаганингдан тортиб олурсан, хоҳлаганингни азиз қилурсан, хоҳлаганингни хор қилурсан. Барча яхшилик Сенинг қўлингдадир. Албатта, Сен ҳар бир нарсага қодирсан» (“Оли Имрон” сураси, 26-оят).
Андалусиянинг охирги подшоси шаҳарни қўлдан бой бериб, ғанимга топшириб чиқиб кетаётганида йиғлаган экан. Шунда унинг онаси Оиша: «Эркаклардек мамлакатни сақлай олмадингми, энди аёллардек йиғлагин», деган экан. Аллоҳ бир бандадан юз ўгириб, уни хорласа, уни ким ҳам азиз қила оларди?! Бундай инсоннинг қадри қоладими?
Азиз сифатли нарса аслида жуда оз бўлади,
.
Пайғамбарлар ҳам азиздир, чунки одамлар барча ишларда уларга муҳтож бўлади. Аллоҳ таоло пайғамбарларга Ўз сирини, Ўзининг илмини топширган. Пайғамбарлар Аллоҳ томон олиб борувчи йўлдир. Улар Аллоҳнинг эшигидир. Пайғамбарлар азиздир, чунки Аллоҳ уларни раҳмат, фазл, эҳсон ва нур эшиги қилиб қўйган. Шунинг учун Аллоҳнинг пайғамбарларини рози қилганлар айни Аллоҳни рози қилган бўлади. Шунинг учун пайғамбарларнинг исми Аллоҳнинг исми билан ёнма ён келади. Пайғамбарлар азиздир, чунки одамлар дин ва дунё ишларида уларга жуда муҳтож бўладилар. Бир нарсага муҳтожлик зиёда бўлдими, ўша нарса азиз бўлиб бораверади.
Ал Азиз исми Аллоҳ таолога нисбатан ишлатилса, бунинг маъноси Ал Азиз исми Аллоҳ таолога нисбатан ишлатилса, бунинг маъноси У Зотнинг яккаю ягона Зот эканлиги, Унга ҳамма нарса ҳар бир ишда муҳтож экани тушунилади. У Зотга иҳота ва идрок қилиш орқали етишиш амри маҳол бўлиб, убудият, яъни бандалик, тоат-ибодат орқалигина етишиш мумкин, холос. Инсон Аллоҳни таниб, Унга итоат қилиб, кейин хор-зор яшаши мумкин эмас. Чунки Аллоҳ таоло: «Ҳолбуки, азизлик Аллоҳга, Унинг Расулига ва мўминларига хосдир. Лекин мунофиқлар билмаслар» деган (“Мунофиқун” сураси, 8-оят).


Bor vujudi bilan Oʻzigagina ibodat qilish uchun yaratgan Zotga yuzlangan insonda mahzunlik, vasvasa va mashaqqatlar
hech qachon boʻlmaydi...

@alloxning_xabibi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Aссалому алайкум. Сешанба тонги муборак бўлсин 😊👍

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

👉 @alloxning_xabibi


8 Al-Muhaymin

Мухаймин— Хамма нарсани камраб олувчи.Аллох бандаларининг барча холатларига гувох булиб туради Ундан хеч нарса махфий колмайди
(59:23) Омонда асровчи Хамма нарсага шохид, ,хотиржамлик берувчи . Хукум берувчи. Ега булувчи
Аллох хамма нарсани билгувчидир. Бу сўз ҳамма нарсани қамраб олувчи деган маънони билдиради. Бу исмнинг маъноси шуки, Аллоҳ бандаларнинг барча ҳолатларига гувоҳ бўлиб туради, Ундан ҳеч нарса махфий қолмайди.
У Зотнинг илмига ниҳоя йўқ, У Зот кўзларнинг хиёнатини, одамлардан махфий бўлган сирларни билади. У Зот ерга кирган, ердан чиққан нарсани ва осмондан тушган, осмонга кўтарилган ҳар бир нарсани билади. У Зот инсоннинг миясига келган, инсон ният ва орзу қилган нарсаларни ҳам, қалбнинг энг тўридаги ҳис-туйғуларни ҳам билади. Бу нарсаларнинг барчасини бир вақтнинг ўзида қамраб, назорат остига олишга эса инсоннинг қурби етмайди.
Махлукотларни ишлари ва мархаматларини бажариш,улар учун мудаттларни белгилаш,уларни мухофаза қилиш,сақлаш,У мавжуд булган барча нарсаларни химоя қилади
Расулулох салоллоху алайхи васалам хам узларидан келиб чикиб хукум килмаганлар улар Аллохнинг хукми ила хукум килганлар Расулуллох салоллоху алайхи васалам нима деган булсалар улар Аллохнинг хукмини бизга йетказганлар,Кимки Расулуллох салоллоху алайхи васалам хукумларини қилмасилиги Аллохни хукмини қилмаганидир.

Ега бўловчи мусайтир Аллохдир яни ушлап турувчи.бирор бир нарса Аллохнинг изнисиз булмайди.бирорта дарахтнинг барги Аллохнинг изнисиз қимилламайди Аллох хохласа инсондан хохлаган нарсасини олип куяди.Хамма нарса Аллохнинг изни билан булади бунга далил Иброхим алайхисаломни ўтка ташланганда ўт йондирмади.Аллох оловга “Ей олов сен салқин бўлгин Иброхимга сен Саломат бўлгин” деди.Олов Гулзорга айланди .


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Payg'ambarimiz Muhammad (sav) xaqlarida uzga din olimining aytgan suzlari


7. Al-Mumin.

ал-Муьмин- иймон ва омонлик берувчи.Факат Аллох барча тирик мавжудотлар учун тулиқ химоя бериши мумкин У нажот излайотган қўллаб қуватлаб, қулларининг қальига иймонни сингдиради,У уларга тинчлик беради,Ўз қуллари билан тузган ахдига содиқ қолади ва Содиқ қулларини азобдан Қутқарувчи зотдир.Хавсизлик ва осойишталик,қўрқув ва зарар йўлларини тўсиб қуяди.Фақат у хавсизликни беради ва тинчлик унинг инояти ила келади ва биз унинг рахим шавқати билан унга ишондик,чунки фақат у барча мавжудотларнинг хавсизлигини сақлайди ва уларнинг хаммаси унинг йордами ва химоясига мухтождир
Ал-Мўмин сўзи Қуръони каримнинг фақат битта жойида, яъни “Ҳашр” сурасининг 23-оятида келган.
هُوَ اللَّهُ الَّذِي لَا إِلَٰهَ إِلَّا هُوَ الْمَلِكُ الْقُدُّوسُ السَّلَامُ الْمُؤْمِنُ الْمُهَيْمِنُ الْعَزِيزُ الْجَبَّارُ الْمُتَكَبِّرُ ۚ سُبْحَانَ اللَّهِ عَمَّا يُشْرِكُونَ

Ал-Мўминнинг яна бир маъноси, мазлумни паноҳига олиб, ҳомийлик қилишини англатади.
Бунга қуйидаги оят далилдир.
قُلْ مَنْ بِيَدِهِ مَلَكُوتُ كُلِّ شَيْءٍ وَهُوَ يُجِيرُ وَلَا يُجَارُ عَلَيْهِ إِنْ كُنْتُمْ تَعْلَمُونَ
Сен: «Агар билсангиз (айтинг-чи), ҳар бир нарсанинг мулки қўлида бўлмиш, Ўзи ҳимоя қиладиган ва Ундан ҳимоя қилинмайдиган зот ким?!» деб айт.

Аслида мўмин калимасининг маъноси тасдиқловчи деган сўзни англатади. Бунга “Юсуф” сурасининг қуйидаги 17-ояти далилдир. “Энди рост гапирсак ҳам, сен бизларга асло ишонмайсан”. Демак мўмин тасдиқловчи деган маънодадир. Мўмин киши тасдиқлайди, итоат қилади, амалий татбиқ қилади. Эшитган заҳоти амалга ўтади. Масалан, боғда бир илонни кўриб қолдинг. Уни сезиб қолганингни аломати қаттиқ ҳаяжонга тушиб, қўрқиб, бақиришингдир. Демак, идрок қилганингни аломати ҳаяжондир. Ҳаяжоннинг аломати ё ўша илонни ўлдириш ёки ундан қочиб кетишингдир. Ҳаракатсиз ҳаяжон ёлғон ҳаяжондир. Ҳаяжонсиз идрок ҳам ёлғон идрокдир. Идрок қилдингми, албатта, ҳаяжонга тушиб, ҳаракатланасан. Агар биздан бирортамиз Қиёматнинг ҳақиқатини билса, албатта ҳар бир қилган амалига ҳисоб-китоб қилинишини билади. Билганидан кейин Аллоҳга итоат қилишдан ўзга чораси қолмайди. Лекин бизнинг идрокимизда заифлик борлиги учун ҳаяжонда ҳам заифлик содир бўлади ва оқибатда татбиқда ҳам заифлик юзага келади.


6. As- Salam

aл-Салам- барча нуқсонлардан саломат Зот, шунингдек, тинчлик, хотиржамлик ва роҳат берувчи Зот деганидир

Куронда: 16: 96.97, ал Фуркон 25:75, 50: 31-35, aл-Хашир 59:23.

Салам Сифати барча нуқсонлардан саломат Зотлигини англaтади, мисол учун бой одамга мутакабирлик келади, куватли одам купрок заиф одамдан кора йомон иллатлари бўлади ,лекин Аллох субханаху таланинг хамма хислатлари бор лекин Аллох субханаху тала бу хислатлардан пок ва саломатдир.

Яна бир маноси инсонларни саломатликда асровчи .Инсонни бу дунйода яшаши учун Аллох имунитет яратмаганда инсон 1 дақиқа хам яшай олмас еди.Инсоннинг ўсиб, улғайиши Аллоҳнинг раҳматидир. Бу ўсиш мўътадил ва мақбул чегарага етгач, инсоннинг бўйи ўсишдан тўхтайди. Бир қарашда бу оддий ҳолат бўлиб кўринади, аммо аслида бу ҳам Аллоҳ таолонинг катта неъмати.
Коинотчи қуйош ва ер озрок якинлашса нима содир булшини тасавур килолишга инсонни ақли йетмайди. Бутун офатлардан,мусибатлардан сақловчи зот.

Аллох инсон қалбида ,иймонини сақловчи, Ақидасини асровчи зотдир Аллох бизга енг катта неьмат дин неьматини берди.Шариатнинг саломатлиги хақида гапирсак гап тугамайди унинг хар бир буюруқлари адолат устига қурилган, ким шариат билан хукум қилмаса зулум қилган бўлади.Инсонлар қанча-қанча одамлар йиғилип турип инсонлар учун қандай қарор чиқарсак екан,нима фойдаю нима зарар деб йиллаб ўйлашади.Аллох субханаху тала одамлар учун тайор манхажни Қурон-у суннани шундай туширип қўйипти,шу нарсани инсонлар олмайди,шунчалик даражада инсон жохилки, ўзини фойдаси булган нарсани кўрсатиб мана бахт соадат мана шунда, дейилганда омоганига яраша аксинча мана шуни олсак биз қолоқликка борамиз деп бу йўл билан яшаган инсонни қолоқ деб таьна қилади.Шариат деганда инсонлар ески кийим-чўпон кийиб қўлига патқалам билан шамда хат йозишни тушинишади СубханАллох.

Ривожлангандавлат дейишайотгани бу хамма тенг хуқули деб айтишликми?Динний еркинлигими( ким хохлаган нарсасига ишонсин дейишликми)? Шарий хижоблар ескилик сарқитими? Рестарану кафеларда қандай гўшттан овқат қилинайотганини билмай яшашми? Тавхид илмини яни Аллохни танишлик илмини беркиниб ўрганишми ?
Шариат буюрган йўл билан яшамасак бу тепадиги ботил фикирлар тохтамайди Шариатнинг қайси хукмига қарамнг никохида,кийинишида муомиласида.тарозусида ва бошқа бошқа хукми ,муккамал ва адолат устига яратилган.
Қалбда хавотир, қўрқинч ва безовталик пайдо бўлса, бунинг давоси фақат Аллоҳнинг зикридир. Ҳарчанд қидирмайлик, бирор нарса инсонга Аллоҳнинг зикричалик бахт саодат улашмайди. Темир занглагани каби, қалб ҳам занглайди. Унинг давоси Аллоҳнинг зикри ва Қуръон тиловатидир. Аллоҳнинг ас-Салом исмини зикр қилсак, саломатликни ҳис қиламиз, хавф ва хавотирларимиз арийди, хотиржам бўламиз. Аллоҳдан йироқ бўлган кимсаларнинг қалбини эса хавф-хатар чулғаб олади, чунки улар У Зотга ширк келтиришади ва шу сабабли Аллоҳ уларнинг қалбига қўрқинч солади.
Ҳаётимизга Аллоҳнинг шариатини татбиқ қилсак, Аллоҳ бизга бу дунёдаёқ саломатлик ва омонлик беради. Аллоҳга юзлансак, Аллоҳ бизга нафс саломатлигини ато этади. Ҳаётимиз мабойонида Аллоҳнинг амрларига итоат қилсак, Аллоҳ бизга охиратда омонлик ҳам беради. Билишимиз керакки, чинакам омонлик ва саломатлик Аллоҳ билан бирга бўлишда, Аллоҳнинг амрига мувофиқ яшашда, Аллоҳни танишда, Аллоҳга ибодат қилишда, Аллоҳнинг Китобини тушунишда ва Аллоҳнинг шариатига амал қилишдадир.
Аллоҳ таоло барчамизнинг қалбимизни, жисмимизни саломат қилсин, ҳузурига салoмaт қалб билан боришни насиб қилсин ‏ آمين


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


5. Al-Quddus

al-Quddus - har qanday aybu kamchiliklardan mutlaq pok Zot
U Allohdir, nuqsonlardan, ayblardan. Xayoldan, ilojsizlikdan va har qanday illatdan xoli bo'lgan zot. Inson tasavvur qila oladigan narsalardan, maxluqotlar va aql-idrokiga sig’uvchi jamiyki narsalardan pokdir. Biror kishining his-tuyg'ulari bilan tushunilishi mumkin bo'lgan yoki bizning tasavvurimiz va fikrlarimizda aks etadigan barcha fazilatlardan uzoqroq va hatto undan ham ko'proq - barcha illatlar va kamchiliklardan yiroq zot . U O'ziga teng yoki O'ziga o'xshash narsalardan tashqarida.Butun pokliklar Allohniki ,Pokiza hukum Allohga hos

Qur'onda: al-Bakara 2:255, Fotir 35:41, al-Hashr 59:23, al-Jumua

Allohning qudus sifatini Imom zahabiy rahimahullah :Men Umar ibn Abdullazizning vafotida ishtirok etganman ,U kishi 2 yil adolatga olib chiqanlarki,undan oldingi Xalifalar ko’p yillar harakat qilshsa ham bu darajada adolat qilishmagan.U kishiga zahar berib o’ldirilgan ekan ,o’limidan oldin yonidagi bir kishi : “O’limingizdan oldin farzandingizga baytul mondan ulush ajratib keting sizdan oldingi Xalifalar ham shunday qilishgan. Shunda Umar ibn Abdullaiz farzandlarini chaqirishni buyuribdi,u kishini 17 ta farzandlari bo’lgan ekan,farzandlariga qarab yig’lagan ekan men otalik vojibimni bajardim ,men umrimni musulmonlar uchun bag’ishladim,sizlar qaysi musulmonga yo’liqsangizlar,o’sha musulmonning ustida sizlarning haqingiz bo’ladi degan lekin men sizlarga bu Baytul moldagi musulmonlarning haqqini bera olmayman.Agar sizlar solih bo’lsangiz Alloh sizlarni soyangizga oladi sizlar Allohnig royasida bo’lasizlar. Imom Zahabiy Shundan keyin men haqiqiy berilgan barakani ko’rdim, bitta farzandi 1 kunda 100 ta ustidagi chixozlangan otni Alloh yo’lida Jixodga chiqaradigan bo’ldi,Boshqa xalifalarni o’gillarini tilanchi bo’lib yurganini ko’rdim “degan ekanlar.
Qudus sifatini yana bir manosi Zul Baroka “Baraka beruvchi zot” degani ,bu degani kim Allohni ushasa baraka topadi degani,Kim shariatni qattiq ushlasa u inson aslo hor bo’lmaydi,tog’ri pulli bo’lmasligi mumkun,Shofeyi rahimahullah pulli bo’lmagan , Hattoki immom Ahmat boshiga g’isht qo’yib yotgan Allohni yo’lida turib bergan insonni Alloh qiyomatgacha nomini ulug’ qilib qo’ygan yana bir misoli rasululloh sollallohu alayhi vasallam ham hayotlarini Allohning yo’lida o’tqazganlar,Alloh ularni zikrini ko’tarib qo’ygan,Alloh sahovatli zot sahovatga sahovat orqali javob qaytaradi.


Faqat juma kuni ro'za tutsa bo'ladimi?
Poll
  •   Undan oldin yoki keyin tutib qo'ysa afzal bo'ladi. Juma kunining o'zinigina ro'za tutishga makruh.
  •   Bo'lmaydi. Juma bayram kuni hisoblanadi
  •   Bo'ladi. Boshqa kunlarni qo'shmay, faqatgina juma kuni ro'za tutish mustahab amal.
  •   Endi bilib olaman
617 votes


4. Al-Malik

al-Malik-Shoh, hamma narsaning Hukmdori, Qiyomat kunining Rabbisi

Allloh subhanahu tala biron bir narsaga muhtoj emas, holbuki, barcha Unga muhtoj va hamma Uning qudrati ostidadir U koinotning mutlaq xo'jayini. Alloh mutlaqo Hukmdor, Uning sherigi yo'q ,Hech vaqtda bir qulga ikki xoʻjayin boʻlmaydi.Shuning uchun insonlar oʻzlariga oʻxshagan insonlarga emas, balki yagona yaratganga, haqiqiy Malikka qul boʻlish lozim (59:23)(20:114).

U hech kimdan yordam so'ramaydi. U molidan kimni xohlasa va nimani xohlasa, unga beradi. U xohlaganini qiladi,kimni xohlasa unga uchratadi va kimdan xohlasa saqlaydi. U mutloq xojayindir, yer yuzidagi jamiyiki narsalar Allohnikidir ,uning iznisiz hattoki bir dona barg daraxtdan uzilib yerga tushmaydi.

Qur'onda Ushbu ism uchta lingvistik shaklda uchraydi: al-Malik (besh marta uchraydi), Malik Al-Mulk (ikki marta uchraydi) va al-Malikik (bir marta uchraydi).(20:114)(23:116)(59:23)(62:1)(114:2).

Malik hukumdor deganidir, tog’ri biz ham nimaningdir hukumdorimiz misolchun er o’z ayoliga nisbatan bo’lsa ham molikdir, ya’ni hukumdor lekin mutloq emas, inson hattoki o’z tanasiga hukumdorlik qila olmaydi,hattoki tanasidagi ruhga hukumdorlik qilolmaydi.Alloh ruhga vaqtinchalik buyrigani uchun bizning tanamizda.Inson o’ziga- o’zi hukumdor bo’lolmas ekan nega endi ozgina bo’lsa ham boshqa bir o’ziga o’xshagan insondan yordam so’raydi, Insonlar haligachan quronni nechi marotaba hatim qiladi,hadislarni eshtadi ammo buni mohiyati ila chunmagani uchun inson boshqa bir insondan umit qiladi.Alloh subhanahu tala nechi marotaba Osmonlaru yerning Mulki Allohniki deb aytilgan Quron bizga Allohni tanitgan Alloh rizq beruvchiligi Koinot -u arsh hamma hamma narsa unikiligini bizga ochiq oydin bayon qilgan ,demak faqat Allohdangina mulk umit qilamiz .Insonlar uchun bu dunyodagi mulk vaqtinchalik berilgan, uni ham o’z hohshicha ishlata olmaydi har qancha podishoh bo’lsa ham hech narsa qila olmaydi.
Bu mulkka Allohning Rahmati qo’shilmasa, bu mulk azob olib keladi.Mulkni sohibi Allohligini bilishni o’zi yetmaydi,Uni sezish kerak,his qilishimiz kerak, mulk egasi Allohligini bilib qalb o’z-o’zidan Allohga ta’slim bo’lishi kerak.
Misol uchun bazi bir davlat hukumdorlari o’zi hukumdor bo’lsa ham ,o’zi boshlig’ bo’lsa ham u deputatlarga va yonidagi a’zolari bilan kelshmasdan ish qila olmaydi,bazilar hukumdorini shunchalar ko’kka ko’tarshadiki u maqtayotkan hukumdor o’zini butun podshohlarning podshohi deb o’ylaydi ,barcha hukum ozini qo’lida deb o’ylaydi bunga misol Firavin uning qo’l ostidagi insonlar unga shunchalar ishonshardi Allohdan emas undan umit qilishardi.Alloh subhanahu talaning huzuridagi eng hunuk isim “Podshohlar Podshohi”bu isimning ismi shunchalik horki,u insonning o’zi qanday bo’lshi mumkun?

Biz bitta narsani bilshimiz kerak nimayiki bo’lmasin butun dunyo xalqi senga qarshi chiqmohchi bo’lsa ham buni Alloh xohlamasa ,ularni qo’lidan hech narsa kelmaydi.
Insonlar rizq beruvchi kimligini tanimasa , uni boshqadan kutsa qattiq adashadi !

Rizq beruvchi Allohdir bandasi emas!

Imom ahmatdan rivoyat qiladilar:
Rasululloh sollallohu alayhi vasallam” Agar sizlardan birortalaring o’z rizqidan qochsa,uni rizqi uni orqasidan quvip boradi huddiki ajal quvlab borganday”mana bu Alloh subhanahu talaning boshqaruvchi ekanligini ko’rsatadi,Allohdan boshqa mutloq hukumdor ,Buyriq bera oluvchi yo’qdir.


Shavvol oyining 6 kunlik ro'zasini bo'lib-bo'lib tutsa bo'ladimi?
Poll
  •   Bo'ladi
  •   Bo'lmaydi
  •   Bo'ladi, lekin savobi kamayadi
  •   Endi bilib olaman
648 votes


3. ar-Rohim

Rohim — Rahmli — „Rohiym“ latif neʼmatlarni beruvchi.Bu sifat xosroq boʻlib, qiyomat kuni faqat moʻminlarga rahm qiluvchi maʼnosini anglatadi. Va Allohdan oʻzgalarga, jumladan Paygʻambar alayhissalomga nisbatan ham ishlatiladi. Bu ism Alloh subhanahu talaning imonlilarga bo'lgan maxsus rahim-shafqatini anglatadi.
U ularga katta rahim-shafqat ko'rsatdi: 1- ularni yaratganda; 2- u to'g'ri yo'lni ko'rsatib, iymon berganida; 3- ularni so'nggi hayotlarida xursand qilganida; 4- U O'zining olijanob yuzini ko'rish uchun ularga inoyatni berganida. Allohni ushbu ikki ism (ar-Rahmon va ar-Rahiym) orqali tanigan kishi adashganlarni va gunohkorlarni Allohning g'azabidan va jazosidan xalos qilish uchun harakat qiladi, ularni Uning mag'firati va rahm-shafqatiga yetaklaydi. Alloh rahmdildir va Uning rahm-shafqati hamma narsani qamrab oladi va Uning g'azabidan ustun turadi.
Qur'onda Allohga nisbatan 114 marta aytilgan. Ko'pincha Al-Rahmon nomi bilan birga topilgan (1: 1-3; 2:37, 54, 128, 160, 163; 3:31; 4: 100; 5: 3; 5:98; ; va boshqalar)
Insonlarni ham Alloh rahimli qilib yaratdi :Umar ibn Hattob Rodiyallohu anhu aytadilar “ Rasululloh Sallallahu alayhi wa sallamning oldilariga bir qancha asirlar olib kelindi ,asirlarning orasida bir ayol judayam istirobda u yerdan buyerga yurganini ko’rishdi,birdan bir bollakayni ko’rib quchoqlab oldi,u ayol o’z farzandini yoqotib qo’ygani uchun shunday bezota bo’lib yurgan ekan,bollani quchoqlab emizishni boshlabdi.O’sha holatta Rasululloh Sallallahu alayhi wa sallam atrofdagilarga qarab: Mana shu ayol o’z farzandini olovga tashlaydi dib o’ylaysizlarmi ? dedilar.Sahobalar aytishdiki : yo’q Rasululoh, Vollohi hech qachon tashlamaydi.Rasululloh Sallallahu alayhi wa sallam aytilarki : Alloh bandalariga mana shu ayol bollasiga bo’lgan rahamtidan ko’ra rahmatliroqdir.

Alloh rahim qilgani uchun biz Allohni tanishga harakat qilyapmiz, Alloh Rahim qilgani uchun siz mana shu narsani o’qib turibsiz,Allohni tanishlikdanda ko’ra katta ilim yo’qdir .Bir kuni barchamiz Allohning yoniga boramiz,borganimizda Allohning o’zi bizga rahim qilsin ,agar Alloh rahmati bilan o’ramasa hech kim jannatga kira olmaydi.
“ Rasululloh Sallallahu alayhi wa sallam: Sizlarning hech qaysingizni amalingiz sizni jannatga kirita olmaydi ehson qilyapsizmi.ilim o’rganyapsizmi va boshqa qilgan amalingiz sizni jannatga olib kira olmaydi.Shunda sahobalar “yo rasululloh siz hammi? “deyishdi
Rasululloh Sallallahu alayhi wa sallam: Hattoki men ham,illo Alloh o’z rahmati ila o’rasa jannatga kiraman dedilar.”
Biz Allohning rahmatiga bir daqiqa ham u siz behojat bo’la olmaymiz,Hattoki kofirlarga tavba qilishi uchun eshiklarini ochdi ,Hattoki o’zi yuborgan payg’ambarlarga yumshoqlik ila da’vat qilishni buyurdi.Allohni rahmati ila bizning gunohlarimiz kechiriladi,hozir ro’za tutshimiz ham Allohning rahmati, hozir dunyoda necha xil insonlar bor? shular ichida bizga rahmat ko’rsatib ro’za tutmoqdamiz.Allohning eng katta ne’mati bizni inson qilib yaratgani,aqil berganidir . Rasululloh Sallallahu alayhi wa sallani kelshi ham bizga rahmat bo’ldi.Quron odamlarga tushgan rahmat bo’ldi (Rohman surasi),Allohning rahmati bu chaqa- tanga qo’limizga tushgan pulda emas,Allohning rahmati hattoki biz qo’limizga suv olib ichib rohat sezyotganimizda .Allohning rohmati bo’lmasa ipak yotoqlarda ham tinch uhla olmaydi. Bunga dalil “Asxobil kahf” voqeasi Allohning rahmati tushsa hattoki g’orda ham 309 yil uhladilar, badanlari ham chirimadi,bularning hammasi Allohning rahmati ila bo’ladi
Butun koinot allohning rahmati ila o’ralgan Allohning rahmati Allohning g’azabiga mag’lub bo’lgan . In sh Alloh o’ziga umid qilganlarni umidini hech qachon puchga chiqarmaydi.Alloh subhanahu taladan duo qilib so’rashimiz kerakki bizni tirikligimizda ham o’lgan kunimizda ham o’z rahmati ila o’rasin.Alloh tala bizning yaxshi gumonimizga xilof bo’lib chiqmaydi.


2. ar-Rahmon


ar-Rahmon-Rahim qiluvchi , yaratgan barcha maxluqlariga dunyo hayotida rahm qiluvchi, Ulugʻ neʼmatlarni beruvchi. Bu sifat faqat Allohga xos boʻlib, barchaga kofirga ham, moʻminga ham mehribon va neʼmat beruvchi maʼnosini anglatadi. Rahmon sifatini Alloh taolodan boshqa hech kimga nisbatan ishlatib boʻlmaydi (Rahmon surasi.)

. Qur'onda zikr qilingan: 56 marta va ko'pincha 19-surada: (1: 3; 2: 163; 6: 133-147; 13:30; va boshqalar)

Allohning Rohmati bo’lsa o’sha joyda bir yaxshilik bo’ladi, agar Allohning Rohmati tushmagan joyga La’nati va Azobi bo’ladi,uchinchi narsa yo’qdir.

“Alloh subhanahu ta’la Jibrilga aytarkan,meni mana shu bandam meni Rozichiligimga Rahmatimga harakat qilyapti, meni Rohmatim unga tushdi der ekan.Jibril arshni ko’tarib turgan farishtalarga Allohning rahmati palonchi insonga deb ismini aytarkan va hamma farishtalar bir-biriga Allohni Rohmati mana shu insonga tushdi deb saf-saf bo’lib, o’sha insonni ismini aytar ekanlar”


Insonlar ikki hil toifa bo’ladi:
1- Allohning rahmatini istaydi.
2- Sabablarga suyanadi. Misol uchun: ular butga sig’inishmaydi hayyotta ularga boylik kerak bo’lsa rahbaridan kutadi,uni nima ehtiyoji bo’lsa Аllohning rahmatiga emas , Boshqalardan umid qiladi.Rohmat Allohda deganlar faqatgina Allohni rozi qilishga urinadi. Agar rohmat boshqa yerda deb o’ylasa boshqani roziligiga intiladi. Misol uchun Oddiy yashashimizda o’sha oylik o’shaligicha qoladi, lekin Allohni Rahmati tushsa hayotimiz go’zalashadi.Agar Alloh rahmatini olib qo’ysa hech narsa unga baht bera olmaydi Alloh unga Farzand beradi, lekin o’sha Farzand Ota-onasiga shunday azob beradiki, huddi azob berishlik uchun tushirilgandek. Molu dunyosi unga Rahmat dip o’ylaydi, lekin o’sha molu dunyo insonga Allohni Rahmati berilmasa bu narsa uni bo’ynidan bo’g’adi ,shu dunyoni o’zida bu narsa unga azob beradi.Allohni rahmat beraman desa hechkim unu kelishidan to’sib qo’yolmaydi va agar Alloh Rahmat tushirmasa hechkim majburlab tushira olmaydi va olib qo’yolmaydi.

Alloh mol bersa ham,Saltanat bersa ham ,Farzand bersa ham Allohning Rahmati berilmasa u insonda hech qanday Baht bo’lmaydi umuman ma’no ,huzur -halovat yo’q bo’ladi, Allohning rahmati biron narsadan olib qo’yilsa, bu narsadan ma’no yo’qdir.

Allohning eng Katta Rahmati Allohni Rahmatini qalbida his qilishidir, eng Katta Rahmat shu bo’ladi , Qalbida rahmatni his qilgan odam shu dunyoni o’zidayoq Rohatta yashaydi.

Ibn Taymiya Rahimuhulloh aytganlaridek “Mening Jannatim qalbimda ,agar meni qamoqqa kirg’azisha meni rohat qiladigan ,Ibodat qiladigan joyga kirg’azishgan bo’ladi.Agar meni yurtimdan Chiqarib yuborishsa meni safar qildirgan bo’lshadi”.


1 Alloh


Alloh- eng Atoqli ism va qolgan isimlar unga sifat bo’lip qo’shiladi .
Bu Allohning ilohiy mohiyatini ko'rsatadigan eng buyuk ismidir.
Bu ism Allohning 99 ta go'zal ismini o'z ichiga oladi, Bu Qodirning oliy mohiyati uchun alohida ismdir.
Bu ism boshqa hech kimga berilmagan. butun olamlarni yaratgan Xoliq, barcha maxluqot va mavjudot sig‘inadigan yagona ma’bud Ismi Zotidir.
Barcha suralarning (bittasidan tashqari) boshlanishida qoʻllaniladi .

Qur'onda 2697 marta: (1: 1) (2: 7- 28) (3:18) (5: 109) (20: 14) (59:18- 24) va boshqalar.

Alloh lavzi «Alaha»fe’lidan olingan «Iloh» masdariga mansub bo’lib ,ma’bud - “ibodat qilingan” zot – ma’nosidan hosil bo’lgan .
“al-Illah” -butun kamil sifatlarning egasi degani. Alloh robil a’lamiyni barcha ishlari komildir,uning qiladigan ishida biron nuqson yo’qdir.

Hech qachon inson Allohdan behojat bo’lolmaydi.Kim qalbi bilan Allohni ko’rolsa,har ishni ortida Alloh turganini billolsa, u inson atrofdan keladigan hafdan istrobdan qo’rqmaydi.Buning Davosi Allohligini biladi,Foyda beruvchi, o’zi zarar beruvchiligini biladi, o’ziligini anglab yetadi va Allohning illohligini tan olishlik bilan bo’ladi.

Biz kimga Nido qilyapmiz?
Alloh kim o’zi?
Qanday zot ?
Alloh degan paytta shu narsalar shu tuyg’ular o’tishi kerak!
Biz muhim narsa, mana shu ismlarni Alloh va bandasi o’rtasidagi aloqani tushunishimiz kerak.Tushinganimizadan Keyin Allox deganimizda shu ma’nolar birdan ko’nglimizdan o’tadi,


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Ғам дуоси

Инсон умри доимо бир хил кечмайди. Баъзида кетма-кет муаммоларга учрайди, ғам-қайғуга тушади. Аллоҳ Таъоло айтганидек:

لَقَدْ خَلَقْنَا الإِنْسَانَ فِي كَبَدٍ

“Дарҳақиқат, Биз инсонни меҳнат-машаққатга яратдик”. (“Балад” сураси, 4-оят).

Гоҳида инсон муаммоларини ҳал қилиш учун ўзини ўтга-чўққа уришга мажбур бўлади. Лекин Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга бундай ҳолатда Аллоҳ азза ва жаллага юкуниш ва Ундан ёрдам сўрашни ўргатдилар. Зеро, ғамларни аритгувчи Унинг Ўзидир:

قُلِ اللهُ يُنَجِّيكُمْ مِنْهَا وَمِنْ كُلِّ كَرْبٍ

“Айтинг: “Аллоҳнинг Ўзи сизларга у (бало)лардан ва барча ғамлардан нажот берур”. (“Анъом” сураси, 64-оят).

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ عِنْدَ الكَرْبِ: "لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ الْعَظِيمُ الْحَلِيمُ ، لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ رَبُّ العَرْشِ العَظِيمِ، لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ رَبُّ السَّمَوَاتِ وَرَبُّ الأَرْضِ، وَ رَبُّ العَرْشِ الكَرِيمِ".

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилган ҳадис: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам қайғуга тушган вақтларида

لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ الْعَظِيمُ الْحَلِيمُ ، لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ رَبُّ الْعَرْشِ الْعَظِيمِ ،ِ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ رَبُّ السَّمَوَاتِ وَ رَبُّ الْأَرْضِ، وَ رَبُّ الْعَرْشِ الْكَرِيمِ

“Ла илаҳа иллаллоҳул ъазиймул-ҳалийм, ла илаҳа иллаллоҳу роббул ъаршил-ъазийм. Ла илаҳа иллаллоҳу роббус-самавати ва роббул-арзи ва роббул ъаршил-карийм (Буюк ва Ҳалим Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ. Буюк арш Роббидан ўзга ҳақ илоҳ йўқ. Осмонлар ва ернинг Робби, ҳурматли аршнинг Робби Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ)”, деб айтар эдилар”. Бухорий (6346), Муслим, (2730/6815).

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу дуо орқали бизга Аллоҳ азза ва жалла барча нарсага қодирлиги, осмонлару ернинг Робби ҳамда билувчи, ҳалим ва ҳурматли Зот эканлигини эслатяптилар. Мўмин киши ушбу набавий дуо билан қалби хотиржам бўлади.

-------------------------------------------------------

Имом Нававий айтади: "Бу буюк ҳадисдир. Бунга эътибор бериш, ғамгинлик ва қийинчилик вақтида бу дуони кўпроқ ўқиш лозим".

Табарий: "Салафлар шу билан дуо қилиб, уни ғам дуоси деб номлашарди", деган.

Ҳофиз ибн Ҳажар “Фатҳул Борий”да шу ҳадисни шарҳлаш асносида қуйидаги қиссани зикр қилган:

“Ибн Баттол айтади: “Менга Абу Бакр Розий ҳикоя қилди: “Исфаҳонда, Абу Нуъаймнинг ҳузурида ҳадис ёзар эдим. У ерда (Исфаҳонда) Абу Бакр ибн Али деган олим бўлиб, у (шаръий масалаларда) фатво берарди. Султоннинг олдида унга қарши туҳмат қилинди. Натижада у қамалди. (Шундан кейин) мен Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни тушимда кўрдим. У кишининг ўнг томонларида Жибрил алайҳиссалом тасбеҳ айтиб, лабларини қимирлатиб турар ва (бундан) чарчамас эди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга: “Абу Бакр ибн Алига айт. “Саҳиҳ Бухорий”даги ғам дуосини (биз кўраётган мана шу ҳадисдаги дуо) қилсин, Аллоҳ унга нажот беради”, дедилар”.

Абу Бакр Розий ҳикоянинг охирида айтади: “Тонг отгач, у олимга бу (туш) ҳақида хабар бердим. У айни дуони қила бошлади, озгина ўтмасдан (қамоқдан) озод қилинди”

@alloxning_xabibi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
✨ Кунларнинг султони Саййид-ул айём ҳаджул масокин яна бир Жума кунига насиб қилган "Аллоҳ" таолога ҳамду санолар бўлсин!

Жума айёмингиз муборак бўлсин ҚАДРДОНЛАРИМ❗️

👉 @alloxning_xabibi


Nafl ro'za tutgan odam ro'zasini uzrsiz ochib yuborsa bo'ladimi?
Poll
  •   Ro'zasini ochib yuborsa bo'lmaydi. Kafforatini tutib beradi
  •   Bo'lmaydi. Ochib yuborsa qazosini tutib beradi
  •   Nafl ro'za bo'lsa ochib yuborsa bo'laveradi
  •   Endi bilib olaman
153 votes

20 last posts shown.

270

subscribers
Channel statistics