Forward from: Paiziev24
Малколм Гладуэллнинг “Talking to Strangers” китобини ўқимоқдаман. Китоб Сандра Бланд воқеаси билан бошланади.
2015 йилда Сандра Бланд Техасда полиция томонидан йўл ҳаракати қоидаларини бузгани учун тўхтатилди. Полиция ходими билан мулоқот жараёнида нотўғри тушуниш ва кескинлик юзага келиб, натижада Сандрани ҳибсга олишади. Уч кун ўтиб, у ҳибсхонада вафот этади.
Гладуэлл ушбу воқеа орқали таниш бўлмаган одамлар билан мулоқотдаги тизимли муаммоларни ёритиб беради. У полиция ходими Бландни шубҳали шахс сифатида қабул қилганини ва бу нотўғри қарорлар ортидан қайғули натижага олиб келганини кўрсатади.
Сандра қора танли эди. Шу вокеа “Black lives matter” харакати пайдо булишига сабаб вокелардан бири экан. Бу мисол орқали Гладуэлл таниш бўлмаган одамларга нисбатан фикр ва қарорларимизни қайта кўриб чиқиш зарурлигини таъкидлайди. Қандайдир ҳаракатлар ёки ташқи кўриниш инсоннинг аслини акс эттирмаслиги мумкинлигини уқтиради.
Бизнинг жамиятда ҳам умумлаштириш ёки ёрлиқ қўйиш кенг тарқалган. Масалан, миллатларга ажратиш, касби, жинси, кийиниши ёки туғилган жойига қараб хулоса чиқариш каби ҳолатлар.
@paiziev24