Humo хусусийлаштирилди
Хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ “Миллий банклараро процессинг маркази” АЖнинг 100 фоиз давлат акцияларини сотиш бўйича очиқ савдолар бошланди ва Мажбурий таклифларни топшириш босқичида 6 номзод иштирок этишга таклиф қилинди.
Ушбу босқичда Маълумотларни ошкор қилмаслик ҳақидаги битимни имзолаган номзодларга Жамиятнинг хусусийлаштириш бўйича маслаҳатчи – «Deloitte» халқаро компанияси томонидан тайёрланган молиявий, солиқ, ҳуқуқий ва экологик фаолияти бўйича комплекс таҳлилий ҳисоботлар билан танишиш, шунингдек, Жамиятнинг бошқарув органи билан учрашиш имкони берилди.
Шунингдек, номзодларга Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2024 йил 30 сентябрдаги эълонига мувофиқ, “Савдонинг асосий шартлари ҳақида” («Term sheet»)ги Битим тақдим этилди.
Белгиланган муддатда Маслаҳатчига Жамиятни сотиб олиш бўйича учта иштирокчидан Мажбурий таклифлар (ВО) келиб тушди. “Paynet” АЖ 65 миллион АҚШ долларга Humo тўлов тизимини сотиб олди.
Жамиятни хусусийлаштириш натижалари Давлат активларини хусусийлаштириш ва мувофиқлаштириш бўйича Давлат комиссиясининг тегишли қарори билан тасдиқланган.
#humo #sotildi
@allaevuzb