ННТларга шароит яратиш керак, лекин назоратни йўқотмаган ҳолда
Хорижий давлатлар элчихоналари, Ўзбекистоннинг нодавлат ташкилотлари, фаоллар ва ҳукуматнинг соҳага масъул ташкилотлари ўртасидаги мулоқот эътибордан бироз четда қолгандек.
Gazeta.uz нинг ёзишича, йиғилишда Европа вакиллар Ўзбекистондан ННТларни назорат қилмаслик ва чекловларни ўрнатмасликни сўраган.
Адлия масъули 3 йил ичида нодавлат ташкилотлар четдан салкам 175 млн доллар олганини, шу даврда мурожаатларнинг атиги 0,6 фоизи рад этилганини айтяпти. Демак, деярли тўсиқ йўқ.
Лекин, Европа Иттифоқи нодавлат ташкилотлар хорижий ҳамкорларидан пул олиш жараёнларини яна юмшатиш кераклиги ҳақида фикр билдирибди. Ҳар қандай давлат ўз тартиб-қоидаси ва қонунларига эга. Албатта ННТлардан душман ясаш нотўғри, лекин пулини назорат қилманглар дега гап ғалати. Ким нимага, нима мақсадда юборяпди? Бу хисоботларни бериб боришни нимаси ёмон?
Бу борада Зафарбек ўз фикрини билдирди, унга қўшиламан: Давлат ННТларга шароит яратиб берган ҳолда уларнинг молиявий олди бердисини тўлиқ назорат қилиши керак.