Микроменежмент муҳим. У бўлмаса, иш кетмайди баъзи пайт. Сабаби шундаки, кўп ходимларда мустақил фикрлаш бор бўлсада, келган ғояларни амалда рўёбга чиқариш учун малакаси етишмайди. Кундалик ишини автомат тарзга чиқарганингиздан сўнг бемалол у ходимни ўз ҳолига қўйсангиз бўлади. Теппасида туриб, қўлидан етаклаб юришингиз микроменежмент дейилади.
Одамларнинг мотивация даражасига боғлиқ бу жараёнлар. Тасаввур этинг, савдолар тушиб бормоқда, мижозлар кетиб қолмоқда, конверсия паст. Минг катта тадбиркор бўлманг, савдо бўлимида ўтириб оласиз. Неча марта сув ичганигача, сигарет чекганича ва тушлик қанча давом этганигача ёпишиб оласиз. Сизда мотивация бор - бизнес юрмаслик бу ўлимга тенг. Ходимларда мотивация - бизнес юрмаса, бошқа жойдан иш топади.
Микроменежмент қилган одамларга танбеҳ берамиз: э ока, каттароқ нарсаларни ўйланг, деб. Бу тўғри тавсия. Шунингдек, вазиятини билиш ҳам муҳим. У ҳам истамайди майда нарсаларга аралашишни. Ўтган сафар бир тадбиркор видео роликларга ёпишдилар. Бу савдо яхши эмаслигидан далолат. Яъни, улар электрикга ўҳшаб қаерда контактлар узилганини текширяптилар. Куладиган жойи йўқ. Аммо ташқаридан ғалати кўринади. Микромежмент билан кризис даврида банд бўлишиди кўпчилик. Кризис эса ўша стратегиялар ҳақида буюк орзулар билан банд бўлишдан келиб чиқади😅. Тўғри мувозанат танлаш муҳим микро ва макро менежмент орасида.
Қийин даврлар кучли одамларни чиқаради. Кучлилар осон даврларни яратади. Осон даврлар давомида қийин даврлар яратадиган авлод ўсади😂.
@alisher_rustamov