Корея машиналари 2009-йилда пайдо бўлганда кўплар айтарди: усти ялтироқ, ичи қалтариқ, деб. Кейин 150,000 км ёки 5 йил кафолат пайдо бўлди. На Камри, на Алтима ёки Мазда бунга қарши ҳеч нарса айтолмади. Япон ишончлилиги ортиқча таърифга зор эмас эди. Ҳеч бирида панорама том ва катта “сака диска” йўқ эди бунақа нархга. Арзимаган 3-4 йил ичида Корея машиналари бозорнинг катта улушини эгаллади. Соната ва Оптима (К5) Камрига рақобатчи сифатида тарғиб қилинди. Секин-секин бозор ўз ҳолига қайтди: Камри бу Камри - ишончлилик ва яхши инвестиция тимсоли. Соната ва К5 ёмон машина эмас, ҳеч кам жойи йўқ Камридан. Ҳулоса шуки, бренднинг позициясини танлаш муҳим, агар узоқ йиллик савдога эришиш нияти бўлса. Биров билан солиштириш боши берк кўчага олиб келади. Масалан, ҳозир Ҳитой автомобиллари бозорни эгалламоқда, лекин Камрилар халивери бор, бўлади ҳам. Бутун бозорни эгаллаб бўлмайди. Унинг 6/1 қисмини олиш мумкин, чунки олти турда мижоз содиқлиги мавжуд. Тойота ўз мижозларини ўстиради, яъни унинг шоу-румига оила билан борилади. Кўзи очиб кўргани Тойоталар бўлади. Ҳар бир одамнинг махалласида Фалончи аканинг дўкони бор, ўша ердан оилавий майда-чуда олинади. Керак бўлса, эртага пулини ташлаб кетасиз. Бу қулайликка содиқлик, деб аталади. Позицияси қулай бўлиш. Шу дўкон ўша майда-чудани 200-300 метр радиусда уйгача доставка қилсачи? Бу ҳам қулайликка содиқликни ривожлантиради. Нима энди битта сақич этса, доставка қилиб берайми? Энг зўр саволни беринг: “яна?”.
Ҳуллас, бировни “мағлуб” қилолмайсиз, агар у сизнинг лигада бўлмаса, чунки сиз билан ўйнамайди. Бренд яратиш даврида лигани танлаш муҳим . Ҳа, бренд бу логотипни патентлаш эмас:)
Бизнеснинг эгаси буни любой маркетологдан яхши билиши керак. Respect кийим дўкони билан йиллар давомида ишлаймиз. Раҳбар бренд позицияни ўзгаришига рози бўлмадилар, вақтида стоп берилди. Бу тўғри қарор, чунки Камри бу Камри. Дўкон вақтга бўйсунмас образлар танлаб кетиш масканига айланиб бўлган. 10 йил аввал ва 10 йил кейин ҳам ўзингиз ўрганган расмий фасонлар мавжуд. Демак мижозлари: давлат ҳизматчилари, тадбиркорлар, телебошловчилар, киёв ва жўралар. Модный, замонавий ўзгарувчан услубдаги кийимларчи? Бу Kingsman (назаримда). Иккала бренд ўз позициясига эга. Бир-бири билан рақобатлашмайди, бир-бирининг “қотили” эмас. Respect бу 70% - классик, 20% вазиятга мос ва 10% тренд кийимдан ташкил топишини суҳбатлашгандик. Позицияни мустаҳкамлаш қийин иш, лекин барқарор ривожланишдаги муҳим тактика.
Мен стратег эмасман, балки тактикачиман. Ҳар бир стратегиянинг амалий қисми - тактикадир. Биз шунга жавоб берамиз. Сервис бўйича экспертлардан ким борлигини билсангиз керак. Билмасангиз, ҳали ишлашимиз керак экан) Ўша нарса позиция.
@alisher_rustamov