Ижтимоий тармоқда шахсий бренд шакллантириш даврида икки йўлдан бирини танлаш муҳим:
1) Таниқли мутахассис
2) Машҳурлик.
Кўплар машҳур бўламан, деб оммабоп мавзуларни кўтаради. Шахсий ҳаётини кўрсатади: уй, машиналар, маишат, саёҳат, диний гаплар… Мақсад - турли аудиториянинг қалбидан жой олиш. Лекин, танганинг акс тарафи ҳам бор. Бу ишларни қиламан, деб жуда оддий тил ва элементар даражадаги фикрчалар билдиришни бошлашади. Ўзи тенги инсонлар орасида тенг эмасдек кўрина бошлайди. Зато, миллионлаб томоша қилинади.
Таниқли мутахассис бўлишни танлаганларда шаҳсий ҳаётини кўрсатиши минимал даражада бўлади. Кўпроқ экспертлик фикр, яъни тор доирага оид ёки соҳага оид гаплар кўпроқ бўлади. Мақсади ҳам шу. Ҳаммага ёқиш амалий ишида фойда бермайди. Тўғри, видеоларида миллионлаб томошалар бўлмайди, аммо керакли одам кўради. Кераклилари ўзи миллион бўлмайдиде.
Бундай блогларни 18-19 яшар йигитлар 30-40 ёшли акаларга ёки опаларга олиб боради. Кўпинча рус сайтларидаги гапларни таржима қилиб блог эгасига гапиртирилади. Баъзи ҳолатда ўзида йўқ нарса бўлади, бироқ кенг аудиторияга ёқишни мақсад қилиб олишади.
Медиадан иккалови фойдаланади. Бирида фикри оммабоп, иккинчисида тушунадиган одам учун.
@alisher_rustamov