Тарбияга бориб тақалади ҳамма нарса. Масалан, аксар инсонда “Оила биринчи ўринда”, лекин бу сўзларнинг маъносини кўпчилик умуман нотўғри тушунади. Яъни, бировга зиёни бўлсину, оилага тегмасин.
Чет элда эса инсонларга, гуруҳларга ва жамиятга нисбатан масъулият ривожлантирилади тарбия ичида. Онаси касал бўлса ҳам, ўта ҳижолат бўлиб ишдан ижозат олади. Ундан аввал эса шу ишини ким бугун қисман бўлсада бажариб туришини таъминлайди. Биздачи?… “зирапча кириб кетди жиянимнинг бармоғига, шунинг учун тез кетдим ишларни ташлаб. Кўнглимга сиғмадида”.
Оила учун уғриликлар ва коррупция ҳам бўлади: тўйда уялмаслик, боласи зўр ўқишга кириши, яхши машинада олиб юриш… Ўлганимда тобутимни шулар кўтаради, дейдиган гаплар кам эмас. Оила, деб жамиятга, ҳамкасбларга, мижозларга зиён келтиришчи? Бўлаверади. Биров ҳам ўзимизга нисбатан шундай қилса, тўғри тушуниб кетамиз-ку. Жамиятда энг катта муаммо бу унинг олдидаги масъулият борлигини ҳеч ким тарбия давомида гапирмаслигидир.
@alisher_rustamov