Мазҳаббошимиз Имом Аъзам Абу Ҳанифа замонасининг энг катта фақиҳи бўлган, фатво учун ҳамма одамлар шу кишига мурожаат қилган.
Бир кун онаси бир масала сўраб қолади. Ўғлидан жавобни эшитгач, “сен буни яхши билмайдиганга ўхшайсан, мени Амр ибн Зарр олдига олиб бор, ўшандан сўрайман” дейди. Амр (ёки Умар) ибн Зарр ўша замонда Куфадаги энг таниқли воизлардан эди. Абу Ҳанифа онасини олиб, ибн Зарр олдига олиб боради ва масалани ундан сўрайдилар.
Ибн Зарр таажжубланиб: “Сиз турганда мен жавоб бераманми?” дейди. Абу Ҳанифа эса: “Ҳа, энди онам шуни хоҳлаяптилар, жавоб бериб юборинг” дейди. “Ахир жавобни билмайман, ўзингиз нима дейсиз” дейди ва жавобни билиб олгач, Абу Ҳанифанинг онасига чиқиб жавобни айтади.
Бундан оналари ниҳоятда хурсанд бўлиб: “Мана бу Абу Ҳанифанинг фатвоси эмас, балки ҳақиқий фатво” деб қувонадилар :)) Аммо Имом Аъзам оналарининг қувончини кўриб, буни рад этмадилар. Аксинча оналарини ҳожати адо бўлганидан ўзлари ҳам хурсанд бўлдилар.
https://t.me/alisher_abduhamidov