Охирги вақтларда “Ўзбекистонни хитойликлар босиб оляпти” деган пост, видео ва подсастлар кўпайди. Ҳамма ростан хитойликлар кўпайди бирдан деяпти.
Биринчидан, хитойликлар бирдан кўпайиб кетгани йўқ. Шунчаки, ўзбек медиасида бирдан ҳамма шу мавзуга эътибор қаратди. Бу аслида ёмон иш эмас, журналистларнинг вазифаси мавзу кўтариш. Аммо мавзу пиарга айланиб кетяпти.
Хитойликлар, масалан, 10 йил олдин ҳам бизда тез -тез учраб турарди. Қандим, Қоравулбозор ва Бухородаги бошқа йирик заводларда улар анчадан бери ишлайди.
Иккинчидан, бу глобализация. Одамлар бир давлатдан бошқасига боради, ишлайди, инвэцитсия киритади. Ўзбеклар ҳам Германия, Россия, Кореяга бориб ишлаяпти. Шундай десам бир яқин одам “ўзбек ишчилар билан, хитойликларни солиштириб бўладими, улар бизни давлатга келиб, бизни ишлатяпти” деди. Умуман олганда ҳа, фарқ нисбий.
Қолаверса, Хитойда ҳам немислар, америкаликлар келиб, завод қуриб, хитойликларни ишлатяпти. Яқинда Wolkswagen концерни Германиядаги барча заводларини Хитойга кўчиришга қарор қилди. Тесла ҳам асосан Хитойда ишлаб чиқариш амалга оширади. Бундайлар кўп. Хитойликлар “немислар мамлакатимизни эгаллаб, бизни қул қиляпти” дегани йўқ.
Учинчидан, нима қилиш керак? Ёппасига ҳайдаш керакми? Трамп ва Путин каби чет элликларни ҳар кўйга солиш яхши амалиётми?
Хитойликлар кўпайётган бўлса, балансни сақлаш керак. Унга муқобил ҳинд, европа, америка инвестициясини жалб қилиш лозим. Тўғри, улар осонликка келмайди. Чунки бизда уларнинг ишончини йўқотувчи бир қатор ишлар содир бўлди. Буни 2024-йилда инвестиция киритиш ҳажми олдинги йилга қараганда ярмига камайгани ҳам исботлаб турибди.
Хитой билан эса ҳазиллашиб бўлмайди. Ҳукумат бошқалар билан ҳам ҳазиллашишга йўл қўймаса ҳаммаси маромида кетади. Лэкин ҳеч қачон миграцияни чеклаб, бутун бир миллатни душманга айлантириш тўғри қарор бўлмайди.
@пан дипломат
https://t.me/alisher_abduhamidov