Ваҳший ибн Ҳарб розияллоҳу анҳу ривоят қилади:
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг асҳоби бир куни:
— Ё Расулуллоҳ! Еймиз, еймиз, қанча есак ҳам ҳеч тўйганимизни билмаяпмиз, дея шикоят қилдилар.
— Сизлар алоҳида-алоҳида овқатлансангиз керак? – деб сўрадилар у зот.
— Ҳа, шундай.
— Дастурхон атрофига ҳаммангиз йиғилиб, биргаликда овқатланинг. Таомни бошлашдан аввал «Бисмиллоҳ»ни айтишни унутманг. Шунда ҳар бир таомингиз тўйимли бўлади, дея марҳамат қилдилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.
(Абу Довуд. одоб, 163)
https://t.me/alisher_abduhamidov