Ота-она муваффақият калити!
Юқоридаги подкастни Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг бир гапи менга жуда ёққани учун улашдим. “Отамнинг бир марта менга “Раҳмат” дейиши мен учун ҳар қандай пул-бойликдан афзал эди”, деган гапи! У кишининг оталари оддий одамларни иш билан таъминлаётган ўғлидан миннатдор бўлиб раҳмат айтарканлар. Ўғил эса отасининг хурсандлигидан ғайратланиб, катта-катта лойиҳаларга қўл ураркан. Ажойиб!
Биздаги аксарият муваффақиятли шахсларнинг ютуғи ота-онаси туфайли бўлган, деб ўйлайман. Тажрибамда кўп кузатганман (балки, алоҳида мисоллар билан ёзарман ҳали). Албатта, ҳамма ҳам отам, онам дейди, аммо бундай кишиларда ота-она эътиборнинг марказида туради. Ташвилари кўп бўлса ҳам, ота-оналарига доимо бир хил, энг гўзал шаклда ғамхўрлик қиладилар. Ҳатто, қийинчилик пайти ота-онага яхшилик қилишни зиёда қиладилар.
Ва яна тажрибамда кўрган нарсам - оилавий ва касбий ҳаётида иши юришмаётган одамларнинг кўпида ота-онасига бўлган муомаласи яхшимас. Улардан норози, улардан хафа ёки уларни тушунишни истамайди. Қанчадан қанчаси “бошқаларнинг ота-онасига ўхшаб бизга яхши шарт-шароит қилиб бермаган” деб нолиб юради. Баъзи бир ярамаслари ота-онасини ҳатто жеркиб ташлайди. Аллоҳ паноҳ берсин шундай ноқобил фарзандлардан!
Фарзанд ота-онасига нафақат пули, хизмати, эътибори билан ғамхўрлик қилиши, балки ҳар бир ҳаракати уларнинг дилини оғритиб қўйиш-қўймаслигини ўйлаб, оқилоно иш тутиши керак. Мана шу босқичлардан ўта олган фарзандга муваффақият калити берилади, иншаАллоҳ!
@alijon_ravshanov