Икки қадам орқага қадам бос...
Шу бир нарсага ҳайронман, бизда баъзи бир тентакона қарорларни кимлар тўқиб чиқаради? Мен умуман вазият мана бундай бўлса керак деб ўйлайман.
-Бугун юқоридан буйруқ бўлди, энг тентакона қарорлар тақдирланар экан.
-Менда даҳшати бор, 30 миллиондан сўмдан ортиқ платсик карточкага тушган маълумотларни банкдан бизга беришни талаб қиламиз. Банк сири деган тушунчаларга эса икки марта тупуриб қўямиз.
-Одамлар бир-бирлари билан 30 миллиондан ортиқ қарз олишлари мумкин-ку, бунга нима деб жавоб берамиз?
-Ҳа, юридик шахслар ўртасидаги қарз олди-бердисида қарз берувчига солиқ қўйганмизку, худди шундай қилиб бу ерда ҳам қарз берувчига яна бир солиқ юклаймиз, у қарзни "процентга" бериши керак бўлади ва барча бу тентакона қарорларимизни хуфёна иқтисодга барҳам бериш учун қилиняпти деб номлаймиз. Қалай?
-Ажойиб, гап йўқ! Лекин яна битта нарсани билиб олай, нега айнан 30 миллион, нега 10 миллион эмас, нега 50 миллион эмас ёки нега 100 миллион эмас?
-Ўртоқ бошлиқ, ҳа бу қарор чиқиб кучга кираман деганча бир йил ярим йил ўтади, то мева бераман деганча борсин бир ярим йил ўтади, шунда мустақиллигимизнинг 30 йиллик байрамига ажойиб совға билан кириб борамиз-да, хўжайин.
-Эээ, бундан-да тентакона фикр бўлмайди, ажойиб, ростан тенги йўқ тентак экансан, бунга яна бир бор ишонч ҳосил қилдим, ойлигинги ҳисобчига айтиб ошириб қўяман.
@tentakminds кўзатишларига кўра солиқчилар ярим қадам олдинга икки қадам орқага усулида фойдаланилмоқда. Ааа лаббай, нима дедингиз, Бекзод ака?