Газни кўпайишини эмас, муаммони сабабларини
бартараф этишни ўйлашимиз керак!
Хулоса қилишимиз учун
яна неча маротаба аномал қиш бўлиши керагу, қанча вақт совуқда 🥶 қолиб кетишимиз керак? 🤔 Одамлар билан гаплашганда маълум бўлмоқдаки
ташқари совуқ, лекин айрим оилалар ўзлари, ўз қўллари билан хонадонларини иситиш тизимидан узиб қўймоқда эканлар😳. Ахир бу
муаммонинг ечими эмаску? Иссиқликдан тежалган пулни аптекага олиб бориб бериш деганику бу ахир😳
Изоляцияни яхшилаш масалан,
базальт изоляцион маҳсулот билан уйларнинг том, девор ва полларини
қоплатиш керак. Шунингдек, эшикларнинг зич ёпилишини, дераза ойналарини камида икки қавватли қилиб ўрнатилишини йўлга қўйиш керак!
Ана ўшанда ойма-ой миллионлаб сўмларимиз шунчаки ҳавога учиб кетмайди.
Э бу матоҳинг қимматда-эй, деманг! Кейинги пост айнан шу масалада бўлади.
Хозирча асосий
эшик ичкарисидан одеял, деразаларнинг устидан эса пленка тортиб қўйинг! Қолганини кейин гаплашамиз😉
Саломат бўлинг!
Шодмонхонов Алихон, Изоляцион маҳсулотлар сотув менежери