Жаннатдаги зиёфат.
Банда Аллоҳнинг байтига имкон қадар савоб умидида эртароқ бориши, азонни масжидда ўтириб эшитмоғи кўп ва ҳўп яхшидир.
Шу мавзудаги ҳадиси шариф билан танишамиз:
وَعَنْهُ رَضِيَ الله عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى
الله عليه وسلم قَالَ: «مَنْ غَدَا إِلَى الْمَسْجِدِ وَرَاحَ، أَعَدَّ اللهُ لَهُ نُزُلَهُ مِنَ الْجَنَّةِ، كُلَّمَا غَدَا أَوْ رَاحَ».
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким масжидга эрта бориб, кеч қайтса, ҳар бир эрта бориб, кеч қайтгани учун Аллоҳ унга жаннатда зиёфат тайёрлаб қўяди», дедилар»
Муттафақун алайҳ.
Бундан мурод шу бўлиши керак. Бекорчиликдан эртароқ бориб гаплашиб ўтириш бўлмасин. Вақт ўтсинга келиб дунё гапларини қилиб масжидда ўтирмасин. "Эрта бориб кеч қайтса"дан мурод, бориб зикрга машғул бўлсин, намоздан кейин тез туриб чиқиб кетмасин, фарздан кейинги дуолар ижобат, ўтирсин.
Бозорга секин борилади, тез чиқиб кетилади. У жой шайтонлар манзилидир. Масжидга тез борилади, секин чиқиб кетилади. Бу жой Аллоҳнинг уйидир.
Абдурахмон домла Артиқов
https://t.me/al_aminuz