Ҳалол касб бу - ибодат.
Аллоҳ таъолодан тонг саҳарларда офият, ҳалол ризқ сўраймиз ва буни сабабини қилиб харакат қиламиз. Биласизми, ўша харакатингиз сизни қайсидир гуноҳингизга ҳам каффорат бўлар экан.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Гуноҳлар ичида шундайлари борки, унга фақат ҳалол ризқ топиш мақсадида қилинган ҳаракатгина каффорат бўлади", деганлар.
Имом Табароний ривояти
Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу айтадилар: "Аллоҳ таоло ризқ беради, деб, касб қилишдан қўлларингизни тортманглар, Аллоҳ таоло тилла тангаларни осмондан ёғдирмайди".
Янги иш ҳафта бошланди, ҳаммамиз тирикчилик учун кўчага чиқамиз, иш жойларимизга йўл оламиз.
Аллоҳ таъоло хар бир қадамингизга ибодат савобини ёзсин, ҳатоларимизни кечирсин. Ҳалолидан зиёда қилсин.
Абдурахмон домла Артиқов
исломшунос
https://t.me/al_aminuz