Мусулмон қавми учун қозига ҳожат йӯқ.
Абу Бакр розияллоҳу анҳу халифа бўлиб сайланганларида Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуни Мадина қозилигига таъйинладилар. Умарнинг қозиликларига бир йил бўлдики, даъвогарлар келмади ва даъво иши очилмади. Шунда Умар халифадан қозиликдан бўшатишларини сўрадилар. Абу Бакр: "Қозилик машаққати туфайли истеъфо сўраяпсизми, Умар?",– дедилар.
Умар шундай жавоб қилдилар: "Эй расулуллоҳнинг халифалари, мусулмон қавм учун менга ҳожат йўқ. Уларнинг ҳар бири ўзининг ҳуқуқини билади ва ундан ортиғини сўрамайди. Ўзининг бурчини билади ва уни бажаришни пайсалга солмайди. Уларнинг ҳар бири ўзига яхши кўрганини биродарига ҳам яхши кўради.
Агар улардан бири кўзга кўринмай қолса, излашади. Касал бўлса, кўришади. Муҳтож бўлса, кўмаклашишади ва мусибат етса, ҳамдард бўлишади.
Динлари насиҳат, ҳамда хулқлари яхшиликка буюриш ва ёмонликдан қайтариш бўлса, қаердан даъволашишсин? Нимага даъволашишсин?!".