Эътироз билдиришда чегарадан чиқманг
Газ қуйиш шахобчасида эътироз билдирган Ғ.Д га нисбатан жиноят ишлари бўйича Бектемир туман судининг 26 декабрдаги қарори билан 3-1010-2401/6728-сонли маъмурий ҳуқуқбузарлик иши бўйича 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилибди.
Суд уни 2024 йил 23 декабрь куни газ қуйиш шаҳобчасида шаҳобча ходимларини турли сўзлар билан ҳақоратлаб, жамоат тартибини бузиб, майда безорилик қилган деб МЖтК нинг 183-моддаси билан айбдор деб топган. Қарор матни public.sud.uz да мавжуд.
Судларда ҳозирда 183-модда (майда безорилик)ни қўллаш амалиётидан келиб чиқилса, суд амалиёти бўйича тўғри қарор қабул қилинган. Чунки ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода Ғ.Д. нинг бақириб гапирган гаплари ва “ифлослар” деган сўзи бор. Ҳозирда судларимизда шаклланган амалиёт бўйича шундай ҳолатларда 183-модда билан малакалаш амалиётга кириб бўлган.
Бироқ шундай ҳолатларда 183-модда қўлланилиши жуда баҳсли, чунки шахсни жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимасликка нисбатан қасди борлиги исботланиши керак. Бу ҳолатда Ғ.Д. нинг ҳаракатлари сабаби шунчаки ўз эътирозини билдириш бўлган. Ғ.Д. безорилик қилиш ёки ўзини кўрсатиб қўйиш учун бу гапларни гапирмаган.
Тармоқларда тарқалган видеода Ғ.Д.нинг оилавий шароити оғирлиги ҳақида ҳам гап кетади. Суд қарорида эса ҳозирда қилган ишидан пушаймон эканлиги келтирилган.
МЖтК нинг 30-моддасига кўра жазони қўлланиш чоғида содир этилган ҳуқуқбузарлик хусусияти, ҳуқуқбузарнинг шахси, унинг айбдорлик даражаси, мулкий аҳволи, жавобгарликни енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар ҳисобга олинади.
31-моддасида эса айбдорнинг ўз қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлиши, ҳуқуқбузарликнинг кучли руҳий ҳаяжон таъсири остида ёки оғир шахсий, оилавий ёхуд бошқа шароитлар юзага келганлиги оқибатида содир этилиши жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатлар сифатида кўрсатилган.
Суд эса мана шу енгиллаштирувчи ҳолатларни инобатга олмасдан оғир жазо тайинлаган. Суд жарима қўллаганда ҳам бўлаверарди, чунки 183-модда санкциясида жарима ҳам бор.
Аслида, Ғ.Д. жуда кўпчиликнинг дардини айтиб чиққан, фақат эътирозларини билдиришда чегарадан четга чиққан. Бу четга чиқиш эса, юқорида айтганимиздек, судларимиз томонидан майда безорилик деб малакаланиб келмоқда.
Эътирознинг ўзи ўринли, чунки газ бўйича бизни шу ҳолатга келтирганларга ҳеч ким ҳеч қандай чора кўрмаяпти ёки кўролмаяпти. Соҳада эса шаффофлик йўқ. Нимага ўзимизга газ етмаганлигидан газни импорт қиламизу, шу ўзимизга етмаётган газ экспортини тўхтатмаймиз, деган савол газ учун 4-5 соатлаб навбатда турган ҳар битта инсонда бор. Шу саволлар билан юзага келаётган эътирозларни шунчаки 15 сутка билан тўхтатиб бўлмайди.
PS. Ғ.Д. нинг яқинлари бўлса, ботга ёзинглар, қўлдан келганча ёрдам беришга тайёрмиз.
Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈