Савол: Бугун бир роликда “Уй ва машина олди-сотдиси вақтида ёздириб олинган тилхат ёки видеолар юридик мақомга эга эмас, улардан ҳеч қандай фойда йўқ” деб тушунтиришди, ҳақиқатан ҳам шундайми?
Жавоб: Агар мулкка нисбатан ҳуқуқ юзага келтириши масаласида қаралса, тилхат ёки видеолар автомашина ёки уйга нисбатан ҳеч қандай ҳуқуқни келтириб чиқармайди. Бироқ тилхат ва видеолар судда ёки дастлабки тергов органларида тарафлар оғзаки тарзда олди-сотдига келишганлигини ва шу мулк учун пул берилганлигини тасдиқловчи далил сифатида инобатга олиниши мумкин. Шу жиҳатдан улардан ҳеч қандай фойда йўқ, дейиш нотўғри.
Нима бўлганда ҳам, уй ёки автомашина олди сотдисини белгиланган тартибда нотариуслар орқали амалга оширган яхши. Лекин буни имкони бўлмайдиган ҳолатларда, албатта, тилхат ёздириш ва видеога олиш керак.
Масалан, сиз олмоқчи бўлаётган уй ёки автомашинани кредити бор. Банк кредит тўланмагунча уй олди-сотдисига рухсат бермайди. Ўзаро келишувга кўра қолган кредитни сиз тўлаб кетишга розисиз. Шундай ҳолатда мулк эгаси (агар умумий мулк бўлса турмуш ўртоғи билан бирга) ёзиб берган тилхат кейинчалик фуқаролик суди томонидан олди-сотди шартномасини ҳақиқий деб топишга асос бўлади. Суд қарори асосида сизнинг мулкка бўлган ҳуқуқингизни давлат рўйхатидан ўтказилади. Бу ҳақда мана бу постда алоҳида тўхталганмиз.
Бироқ тилхат ёздирилмасдан фақат видеога олинганда, суд видеодаги ҳолатдан келиб чиқиб шартномани ҳақиқий деб топмайди, суд фақатгина тилхат расмийлаштирилгандагина олди сотдини ҳақиқий деб топиши мумкин.
Уй ёки автомашина учун пул олган шахс кейинчалик буни тан олмаганда, пул олинганлиги ҳақидаги видеолар дастлабки тергов ёки жиноят судида далил сифатида қўлланилиши мумкин.
Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈