👩🍼🧑🍼 Ассалому алайкум,мен вилоятдан келиб Тошкент шахрида яшайман. Менинг уч нафар ёш фарзандларим бор. Вилоятга автобусда бориб келамиз. Шахар автобуслари ва вилоятларга қатнайдиган автобусларда юрганимизда фарзандларимга қандайдир чегирмалар борми?
📚 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 482-сонли қарорига 1-иловага кўра шаҳардаги автобус йўналишларида йўловчи етти ёшгача бўлган болаларни ўзи билан бирга бепул олиб юриш ҳуқуқига эга.
-шаҳар атрофи йўналишларидаги автобусларда йўловчи етти ёшгача бўлган болаларни ўзи билан бирга бепул олиб юриш ҳуқуқига эга.
-шахарлараро ва халқаро йўналишлардаги автобусда йўловчи ўзи билан бирга беш ёшгача бўлган бир болани бепул — алоҳида ўринсиз, беш ёшдан ўн ёшгача бўлган болани чиптанинг тўлиқ баҳоси 50 фоиз чегирилган ҳолда — алоҳида ўрин берилган ҳолда олиб юриш ҳуқуқига эгадир, ўн ёшгача бўлган икки нафар ва ундан кўпроқ болалар олиб юрилганда улардан биттаси бепул, қолганлари — чипта тўлиқ баҳосининг 50 фоизи чегирилиб, алоҳида ўрин берилган ҳолда олиб юрилади.
Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈