Нима учун 25-модда?
Бугун Бош прокуратура томонидан берилган баёнотга кўра 26 октябрь куни соат 01:40 ларда фуқаро С.С.нинг
бошқарувидаги “Range Rover” русумли автомашина Қибрай тумани, Ифор кўчаси бўйлаб ҳаракатланган вақтида 2 нафар номаълум шахслар мазкур автомашинага
ўқотар қуролидан бир неча маротаба ўқ узиб, номаълум томонга яширинишган.
Ушбу ҳолатда бирор-бир шахс тан жароҳати олмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25,97-моддаси (Қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилилган.
Шу ва шунга ўхшаш кўплаб ҳолатларда ЖК нинг 25-моддаси бошқа моддалар билан бирга қўлланилиши содир этилаётган жиноятнинг охирига етказилмаганини билдиради.
ЖК нинг 25-моддасига кўра шахснинг қасддан қилинадиган жиноятни содир этиш ёки яшириш учун шарт-шароит яратувчи қилмиши ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра содир этилиши бошлангунга қадар тўхтатилган бўлса, бундай қилмиш жиноятга тайёргарлик кўриш деб топилади.
Қасддан содир этиладиган жиноят бошланиб, шахсга боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра охирига етказилмаган бўлса, жиноят содир этишга суиқасд деб топилади.
Демак, ЖК нинг 25-моддаси қўлланилдими, бу жиноят тамом бўлмаган.
Шахс ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатда жиноятни охирига етказа олмай қолганда жавобгаликдан озод қилинмайди. Бундай ҳолатларда ҳам тамом бўлган жиноят учун жавобгарликни белгиловчи моддага мувофиқ жавобгарликка тортилади.
Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈