“Суд чинакам мустақил бўлса, бутун тизим тозаланган бўларди”
Адвокат Раззоқ Алтиев билан суҳбатдан:
Савол: Халқ орасида адвокатларга ишонч мақтангулик эмас, буни тан олишимиз керак. “Чўнтак адвокатлари” ва адвокат гувоҳномаси бор ўртакашлар тоифаси бутун ҳамжамият репутациясига соя солмоқда. Гоҳида пора олди-бердисига аралашиб тезкор тадбирларда қўлга тушган адвокатлар ҳақида эшитяпмиз. Албатта, ҳамжамият ўзини мана шунақа кимсалардан тозалаши ва буни касбга кириш жараёнидан бошлаш керак, бизнингча. Шу маънода, ҲМҚОлардан салбий ҳолатлар билан бўшаган ёки судланган талабгорларни малака имтиҳонига киритмаслик масаласига қандай қарайсиз?
Р.Алтиев: Бу савол устида ҳамжамият ичида кўпдан бери дискуссия бор. Агар шахсий позициямни сўрасангиз, мен инсон битта қилмиши учун бир мартадан ортиқ жазоланмаслиги керак, дейман. У аввалги иш жойида қандайдир хато қилди, бўшатишди – бир марта жазо олди. Ёки жиноят содир этди – судланди. Жазосини олди, вассалом. Ортиқ таъқиб қилинмаслиги керак, унга адвокатура эшигини ёпиш иккинчи жазо бўлади. Боз устига, адвокатура давлат идораси эмас, ўзини ўзи бошқарадиган, мустақил соҳа. Бир шахс, агар у мақом талабларига жавоб берса, бас – лицензия олиб, ишлайверади.
Биласизми, суд идораларида тартиб ва адолат ўрнатилса, судни чинакам мустақил ҳокимиятга айлантира олсак, ўшанда ҳамма соҳа жойига тушган бўлур эди. Одил судлов тизимини вужуд деб тасаввур қилсак, суд унинг юрагидир: бошқа аъзолар соғломлиги унга боғлиқ. Судларда холислик ва қонун устиворлиги таъминланган тақдирда коррупцион омиллар ўз-ўзидан йўқолади, ўртакашларга эҳтиёж қолмайди ва адвокатлар табиий йўл билан сараланади. Шунинг учун ҳамкасблар гурунгларда баъзан: “Биз ўзимиздан кўра судни ва судьяларни кўпроқ дуо қилишимиз керак”, деб ҳазиллашамиз...
(Суҳбатнинг тўлиқ матнини “Advokat” журналининг 4-сонида ўқишингиз мумкин).

Тозалашга келсак, муаммо адвокатда ёки адвокатурада эмас. Муаммо тизимда. Масалага кенгроқ қараш керак. “Адвокат ушланди”, деган хабар чиқади. Нимага ушланибди? “Пора олганмиш”. Порани ўзи учун олмайди, адвокатда қарор чиқариш ваколати йўқ – кимгадир бериш учун олади. Яъни, пора беришга тайёр одам (фуқаро) ва пора олувчи мансабдор бор, адвокат ўртада воситачи, холос. У қамалса ёки лицензияси олиб қўйилса, ўрнига бошқаси келади. Демак, бизга комплекс ечим зарур, бирйўла бутун тизимни тозалайдиган ечим. Ўзимизча, алоҳида тозалана олмаймиз.