ЖК 243-моддасини энди барча тергов органлари тергов қилиши мумкин
Мулк (пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк) жиноий фаолият натижасида топилган бўлса, уни ўтказиш, мулкка айлантириш ёхуд алмаштириш йўли билан унинг келиб чиқишига қонуний тус бериш — жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ҳисобланади (ЖК 243-моддаси).
Ушбу жиноятга доир ишлар бўйича дастлабки тергов ички ишлар органларининг терговчилари томонидан амалга оширилиши лозимлиги, амалиётда эса бу моддани асосан прокуратура ва ДХХ терговчилари қўллашаётганлиги, бу билан ЖПК талаблари бузилаётганлиги, жиноят ишларини тергов органлари ўртасида тақсимлашга оид 345-моддани ЖПКдан чиқариб юборса ҳам бўлавериши ҳақида мана бу постимизда тўхталган эдик.
2025 йил 26 февраль кунги қонун билан ЖПКнинг 345-моддаси 7-қисмига ўзгартириш киритилиб, ЖКнинг 243-моддасида назарда тутилган жиноят тўғрисидаги ишлар бўйича дастлабки терговнинг иш қўзғатган дастлабки тергов органи томонидан амалга оширилиши белгиланди.
Масалан, “Шаффоф” бренди асосичларига нисбатан ДХХ терговчиси томонидан 2022 йил 22 март куни ЖКнинг 184-моддаси 3-қисми, 243-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган ва ўша пайтда ЖКнинг 184-моддаси 3-қисми тергови прокуратурага, 243-модда ички ишлар терговига тегишли бўлганига қарамай, дастлабки тергов ДХХ терговчилари томонидан олиб борилган ва терговда тўпланган далиллар асосида айблов ҳукми ўқилган.
Ҳолбуки, ЖКнинг 184-моддаси 3-қисми ёки 243-моддасида назарда тутилган жиноятларга доир ишларни ДХХ терговчиларига бериш учун ЖПКнинг 345-моддаси 11-қисмида назарда тутилган 5 та жиддий важ мавжуд бўлиши керак эди (масалан, агар жиноят ишининг тергови тегишли бўлган органнинг раҳбари ёки раҳбарнинг яқин қариндоши иш юзасидан жабрланувчи, гумон қилинувчи ёхуд айбланувчи, фуқаровий даъвогар ёки фуқаровий жавобгар деб топилган бўлса ва б.).
Мана эндигина жиноят ишини қўзғатган 4 та дастлабки тергов органининг ҳар бири ЖКнинг 243-моддасида кўрсатилган жиноятга оид ишни тергов қилиши мумкин бўлмоқда.
Бизда жиноят-процессуал жараёнлар жуда қизиқ: қонун ҳали ваколат ва рухсат бермасдан туриб иш юритамиз, кейин эса қонунийлаштирамиз.
Каналга уланиш
Advokat G’aniyev