❗️ОТА-ОНАЛИК ҲУҚУҚИДАН МАҲРУМ ҚИЛИНГАНЛАРГА ОТА-ОНАЛИК ҲУҚУҚИ ҚАЙТА ТИКЛАНИШИ МУМКИНМИ ?
Оталик ҳуқуқингизни қайта тиклашнинг имкони бор. Оила кодексининг 82-моддасида, ота-она (улардан бири) ўз хулқ-атворини, турмуш тарзини ёки бола тарбиясига бўлган муносабатини ўзгартирган ҳолларда ота-оналик ҳуқуқи тикланиши мумкинлиги белгиланган.
➖ Нормага кўра, ота-оналик ҳуқуқини тиклаш ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган ота-онанинг (улардан бирининг) даъвосига биноан суд тартибида амалга оширилади. Ота-оналик ҳуқуқини тиклаш тўғрисидаги ишлар васийлик ва ҳомийлик органининг, шунингдек прокурорнинг иштирокида кўриб чиқилади.
✅ Ота-онанинг (улардан бирининг) ота-оналик ҳуқуқини тиклаш тўғрисидаги даъвоси билан бирга болани ота-онага (улардан бирига) қайтариш тўғрисидаги талаби ҳам кўриб чиқилиши мумкин.
❗️Агар ота-оналик ҳуқуқининг тикланиши бола манфаатларига зид бўлса, суд боланинг фикрини ҳисобга олган ҳолда ота-онанинг (улардан бирининг) ота-оналик ҳуқуқини тиклаш тўғрисидаги даъвосини қаноатлантиришни рад қилишга ҳақлидир.
➖ Ўн ёшга тўлган болага нисбатан ота-оналик ҳуқуқининг тикланишига фақат унинг розилиги билан йўл қўйилади.
❗️Бола фарзандликка олинган ва фарзандликка олиш бекор қилинмаган бўлса, ота-оналик ҳуқуқини тиклашга йўл қўйилмайди.
Мурожаат учун:
@advokat_yurist_konsultatsiya
Бизнинг канал:
@advokat24uz