АДВОКАТ 24


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Law


Сизнинг адвокатингиз.
Ҳуқуқий масалалар.
Саволингизни @advokat24uz_group га ёзинг ва бепул жавоб олинг.
Шикоят ва таклифингизни @advokat24uzbot га ёзинг!
Пуллик хизмат учун @advokat24uzbot га ёзинг.
☎️ Бизнинг телефон
+998338342403

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Law
Statistics
Posts filter


Гaров нарсаси қарздорнинг ягона уйи бўлса ҳам ижрочи томонидан ундирувга қаратилиши мумкин.

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонуннинг 52-моддасида белгиланишича, ижро ҳужжатлари бўйича ундирув қарздор жисмоний шахсга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ёки унинг умумий мулкдаги улуши бўлган ягона уйга (квартирага), агар қарздор ва (ёки) унинг оила аъзолари унда доимий равишда яшаётган бўлса қаратилмайди, ижро ҳужжатида ундирувни мазкур уйга (квартирага) қаратиш назарда тутилган ёхуд ушбу мол-мулк мажбурият бўйича гаров нарсаси бўлган ҳоллар бундан мустасно.

Этибор қаратган бўлсангиз агар қарздорнинг уйи ягона уй бўлиб, мазкур уй кредит таъминоти сифатида агаровга қаратилиб юборилган бўлса, МИБ томонидан бу уйга нисбатан ундирувга қаратилиши мумкин.

Модданинг давоми: Ундирув бошқа уйларга (квартираларга), уларда қарздор ва (ёки) унинг оила аъзолари ёхуд ўзга шахслар доимий равишда яшаб турган-турмаганлигидан қатъи назар, қаратилиши мумкин. (Яъни бу ерда ягона уй бўлмаган ҳолат назарда тутилмоқда.)

@advokat24uz


Қайси банклар таълим кредити беряпти?

Апрель ойи яқинлашар экан, бу олийгоҳ талабалари учун контрактни бир қисмини тўлашни билдиради.

Бунинг учун талабалар банклардан имтиёзли таълим кредитлари олиши мумкин. Бунда талаба йигитлар учун фоиз ставкаси 14 фоиз, қизлар учун эса 0 фоиз.

Энг катта қулайлик — кредитни ўқишни битиргач тўлаш мумкин. Талабалар 2024 йилнинг 2 ойида 4,7 трлн сўмлик таълим кредитларини олиб улгурган.

Демак, қуйидаги банкларга таълим кредити олиш учун мурожаат қилиш мумкин:
— Туронбанк
— МКбанк
— Алоқабанк
— Бизнесни ривожлантириш банки
— Ориент Финанс Банк

Хўш, таълим кредити олиш учун қандай хужжатлар талаб этилади?

— ариза;
— мижоз шахсини тасдиқловчи хужжат;
— кредит қайтарилиш таъминоти (гаров, кафил ва суғурта);
— университет билан тузилган шартнома.

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилаларнинг фарзандларига ажратиладиган таълим кредити бўйича гаров ва кафиллик талаб этилмайди.

@advokat24uz


Кўп хотинлилик учун жавобгарлик

Жиноят кодексининг 126-моддасига асосан кўп хотинли бўлиш, яъни умумий рўзғор асосида икки ёки ундан ортиқ хотин билан эр-хотин бўлиб яшаш

базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Модданинг қисқача шарҳи, агар икки ёки ундан ортиқ хотинли шахс кўп хотинлик жиноятини содир этган деб қаралиши учун бу шахс, яъни эр ҳар икки хотини билан ҳам бир том остида умумий рўзғор асосида яшаб келаётган бўлиши шарт. Лекин бир аёл билан бошқа уйда, иккинчи хотини билан эса алоҳида уйда яшаса, рўзғорларингиз алоҳида бўлса, бунга кўп хотинли бўлиш сифатида қаралмайди. (ПС: Моддадан кўзланган мақсад икки хотинни уриштириб қўймасликни кўзлаганга ўхшайди)

@advokat24uz


#ТЕЗКОР

‼️ 1 АҚШ долларининг расмий курси 12 минг 600 сўмдан ошди.

👉🏻 @advokat24uz


💥🍓 Мазали қулупнай: Тошкентда қулупнай мавсуми бошланди

Тошкент бозорларидаги қулупнай нархининг бир килограмми (сўмда):

• “Чилонзор” метроси – 50 минг;
• Буз бозори – 65 минг;
• ТТЗ – 60-100 минг;
• аския – 80-120 минг;
• Госпиталка – 150 минг;
• Экобозор – 260 минг.

Ушбу постни қулупнайни яхши кўрадиган дўстларингизга юборинг.  Ифторлик учун жуда яхши кетади.

👉🏻 @advokat24uz


Forward from: АДВОКАТ 24
⚡️⚡️ ТЕЛЕФОН ОРҚАЛИ САВОЛЛАРИНГИЗГА ТЕЗКОР ЖАВОБ ОЛИНГ

Ассалому алайкум, каналимизни кўп сонли кузатувчиларини талаб ва истакларини ҳисобга олиб тажрибали адвокатлар билан телефон орқали боғланиб саволларга тезкор жавоб олиш хизматини йўлга қўйдик.

Бунинг учун Сиз 50 минг сўм хизмат ҳаққини Click ёки Payme орқали тўлов қиласиз ва телефон номерингизни қолдирасиз. Бизнинг тажрибали адвокатлар сизга 5 дақиқада телефон орқали боғланиб барча саволларизга батафсил жавоб беради.

Телефон орқали тезкор маслаҳат олиш учун 👇
@yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva
@Yuridik_yordam_24
га мурожаат қилинг.


#Расман
❗️1 апрелдан метан-шохобчаларда чекланган нархнинг амал қилиш даври тугайди

Ўтган йили сентябрда қабул қилинган ҳукумат қарори билан, 6 ой давомида автомобилларга газ тўлдириш шохобчаларида метан газ нархи 3250 сўмдан ошиб кетмаслигини таъминлаш вазифаси қўйилган эди. 1 апрелдан бу муддат якунига етади ва чакана нарх ошиши мумкин.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга қараганда, Тошкентдаги айрим газ тўлдириш шохобчаларида 1 апрелдан метан газ нархи ошиши ҳақида эълонлар пайдо бўлган. Эълонда 1 метр куб газ нархи 3800 сўм бўлиши маълум қилинган.

Энергетика вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, вазирлик ва унинг тасарруфидаги ташкилотлар тадбиркорларнинг нархни ошириш ёки оширмаслик ҳақидаги қарорига аралаша олмайди.

👉🏻 @advokat24uz


Ўзини ўзи банд қилган шахс қанча алимент тўлайди?

Оила кодексининг 99-моддасига биноан алимент тўлови агарда ота она ўртасида алоҳида келишув мавжуд бўлмаса суд томонидан болалар сонига қараб белгиланади.

Улар қуйидагича ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг:
👉 бир бола учун — тўртдан бир қисми;
👉 икки бола учун — учдан бир қисми;
👉 уч ва ундан ортиқ бола учун — ярмиси миқдорида ундирилади.

Бу тўловларнинг миқдори тарафларнинг моддий ёки оилавий аҳволини ва бошқа эътиборга лойиқ ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда суд томонидан камайтирилиши ёки кўпайтирилиши мумкин.

☝️Эътибор беринг! Ҳар бир бола учун ундириладиган алимент миқдори қонунчилик билан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг(ҳозирги кунда 1 050 минг сўм) 26,5 фоизидан кам бўлмаслиги керак.

❗️Демак, 1та бола учун алимент ўртача ойлик иш ҳақининг ¼ миқдорида бироқ ҳар бир бола учун тахминан 278 минг сўмдан кам бўлмаслиги керак.

Ўзини ўзи банд қилган фуқаронинг даромадларининг аниқ миқдори белгиланмагани учун, Оила кодексининг бошқа моддаси ишга тушади. Яъни ОК 102-моддасига кўра алимент тўлаши шарт бўлган ота-онанинг иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромади доимо бир хилда бўлмай, ўзгариб турса алимент миқдори ҳар ойда пул билан тўланадиган қатъий суммада белгиланиши мумкин.

❗️Шунга кўра сиздаги ҳолатда ҳам суд алиментни қатъий пул суммасида белгилаши мумкин.

@advokat24uz


Forward from: АДВОКАТ 24
#хусусий_университет #диплом

АДВОКАТ24 жамоаси яна бир хизматни йўлга қўйди.

Маълумки, бугунги кунда айрим хусусий университетлар лицензия талабларига ва шартларига риоя қилмасдан турли йўналишларда қабулни амалга оширяпти.

Бунинг натижасида, талабаларга бериладиган диплом юридик кучга эга бўлмайди яъни улар ишга кира олишмайди.

Айниқса, хорижий ОТМларнинг филиалларига ҳужжат топширишда етти ўлчаб бир кесинг!

Шу сабабли ҳам эртага муаммо келиб чиқмаслиги учун нодавлат таълим ташкилотининг фаолиятини қонунийлигини билиш куннинг долзарб мавзусига айланмоқда.

АДВОКАТ 24 жамоаси очиқ маълумотлар асосида қуйидаги:

➖ хусусий университет давлат рўйхатидан ўтганлиги;

➖ хусусий университетнинг айнан сиз ўқимоқчи ёки ўқиётган йўналиш бўйича таълим кўрсатиш ҳуқуқи бор ёки йўқлиги;

➖ битирувчиларга бериладиган дипломи билан ишлаш мумкин ёки йўқлиги;

➖ агар университет лицензияси бекор бўлса ёки тугатилса олинган диплом ёки ўқиётган талаблар тақдири нима бўлиши ҳақида аниқлик киритиб берамиз.

Сиз очиқ манбалар асосида ҳаққоний маълумотни билиш орқали миллонлаб пулларингизни сақлаб қолишингиз мумкин.

Хизматдан фойдаланиш учун @advokat_yurist_konsultatsiya га ёзинг.


Ўзбекистонда лицензияси бекор қилинган ОТМлар рўйҳати

1. Valley innovative university;

2. Туркистон янги инновациялар
университети;

3. Тошкент технологиялар университети;

4. Наманган ҳалқаро университети;

5. Урганч шахридаги Вinary ҳалқаро
университети.

Хусусий университет танлашда эътиборлироқ бўлинг.

@advokat24uz


⚡️1 апрелдан метан газ нархи кескин кўтарилади

Тошкентдаги газ тўлдириш шохобчаларида 1 апрелдан метан газ нархи ошиши ҳақида эслатмалар пайдо бўлмоқда. Газ нархи 550 сўмгача ошар экан.

👉 @advokat24uz


#ТЕЗКОР #ДИҚҚАТ

Умра фирмалари яна қайтадан лицензия олишлари керак бўлади..

Янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилибди ва депутатлар буни қўллаб-қувватлаган.

❗️“Умра” зиёратини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш, зиёратчиларнинг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида бундай тадбирни ташкил этиш ва ўтказиш учун лицензия жорий қилинмоқда.

Депутатлар мазкур қонун лойиҳасини қўллаб-қувватладилар.

Умра фирмаси бор танишларга юбориб қўйинглар.

👉🏻 @advokat24uz


🗣Онанг бюджет, отанг бюджет бўп кетти буёғи

4 оғайни бориб опен бюджетга овоз бериб 1 кило тандир гўштни еб келайлик😅

👉 @advokat24uz


#ДИҚҚАТ  #ТЕЗКОР
☄️Ўзбекистонликлар Рамазон Ҳайитида неча кун дам олинади?

Ҳозирги режага кўра, Рамазон Ҳайитида кетма-кет 3 кун дам олиш куни бўлиши кутилмоқда. Булар:

🔴 10 апрель, чоршанба — Рамазон Ҳайити куни;

🔴 11 апрель, пайшанба — барча учун қўшича дам олиш куни;

🔴 12 апрель, жума — 6 кунликларга қўшимча дам олиш куни, 5 кунликларга 13 апрель, шанбадан кўчирилган дам олиш куни;

🟢 13 апрель, шанба — барча учун ИШ КУНИ;

🔴 14 апрель, якшанба — барча учун дам олиш куни.

📖 Шарҳ:
Рамазон ойининг 30-куни 9 апрель, сешанба кунига тўғри келмоқда. Демак, агар янги ой кўриниши ўзгармаса, унда Рамазон Ҳайити 10 апрель, чоршанба кунига тўғри келиши мумкин.

Демак, 13 апрель, шанба куни барча ходимларга, 6 кунликларга ҳам, 5 кунликларга ҳам ИШ КУНИ бўлади.

Агар мабодо янги ой кўриниши ҳозирги тақвимдан фарқ қилиб қолса, унда дам олиш кунларига ҳам ўзгариш киритилиши мумкин.

👉🏻 @advokat24uz


#Диққат

⚡️Бугун 25-март Ўзбекистонда "ер соати" акцияси муносабати билан 1 соатга свет ўчади

Ер соати акциясидан мақсад экология ва табиатни асрашга қаратилган

Яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз

👉 @advokat24uz


Forward from: АДВОКАТ 24
Субсидия , бола пули, Моддий ёрдам бўйича умумий саволингизни қўйидаги гуруҳда беришингиз мумкин

@subsidiya_bola_puli_moddiy


Болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш учун онлайн ариза бериш тизими йўлга қўйилади

     Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 ноябрдаги “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган оилаларни аниқлаш ва уларга ижтимоий нафақалар тайинлаш бўйича электрон шаклда ариза беришни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.

     ✅Қарорга мувофиқ, 2024 йил апрелдан бошлаб:

     ▪️фуқаролар ортиқча оворагарчиликларсиз онлайн шаклда болалар нафақаси ва моддий ёрдамга ариза топширишлари мумкин. Бунда фуқаролар Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали аризаларни юбориш имконияти яратилади.

     ▪️“Инсон” ижтимоий хизматлар марказларининг ижтимоий ходимларига фуқароларнинг бевосита розилиги билан “Ягона реестри” АТ орқали кам таъминланган оилаларни аниқлаш ва уларга ижтимоий нафақалар тайинлаш бўйича электрон шаклда ариза бериш ҳуқуқи берилади.

     👉Шунингдек, мазкур қарор билан ижтимоий нафақаларни тайинлаш мезонларига қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

     ✅2023 йил декабрь ойидан бошлаб:

     ▪️болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлангандан сўнг “Ягона реестр” АТ ёрдамида ҳар ойда оиланинг иқтисодий ҳолати автоматик равишда мониторинг қилинади ҳамда оиланинг иқтисодий ҳолати яхшиланган (иккинчи кўчмас мулк ёки нотурар жой, янги автотранспорт харид қилган ёки юқори иш ҳақи олишни бошлаган) бўлса, нафақа тўлови тўхтатилади.

Эслатма: Юқоридаги ҳизмат бўйича мурожаат
@yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva

Биздан узоқлашманг:
@advokat24uz


Forward from: АДВОКАТ 24
⚡️⚡️ ТЕЛЕФОН ОРҚАЛИ САВОЛЛАРИНГИЗГА ТЕЗКОР ЖАВОБ ОЛИНГ

Ассалому алайкум, каналимизни кўп сонли кузатувчиларини талаб ва истакларини ҳисобга олиб тажрибали адвокатлар билан телефон орқали боғланиб саволларга тезкор жавоб олиш хизматини йўлга қўйдик.

Бунинг учун Сиз 50 минг сўм хизмат ҳаққини Click ёки Payme орқали тўлов қиласиз ва телефон номерингизни қолдирасиз. Бизнинг тажрибали адвокатлар сизга 5 дақиқада телефон орқали боғланиб барча саволларизга батафсил жавоб беради.

Телефон орқали тезкор маслаҳат олиш учун 👇
@yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva
@Yuridik_yordam_24
га мурожаат қилинг.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Хитойда мулк ҳуқуқининг қандай ишлаши ҳақида.

👉 @advokat24uz


‼️Дўконим сносга тушди, компенсация пули тўланадими?

Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисидаги қонун 4-моддасига асосан:
республика аҳамиятига ҳамда маҳаллий аҳамиятга молик автомобил ва темир йўлларни, аеропортларни, аеродромларни, аеронавигация обектларини ҳамда авиатехника марказларини, темир йўл транспорти обектларини, кўприклар, метрополитенлар, туннелларни, энергетика ва алоқа тизимининг муҳандислик обектлари ҳамда тармоқларини, космик фаолият обектларини, магистрал қувурларни, муҳандислик-коммуникация тармоқларини, ирригация ва мелиорация тизимларини қуриш (реконструксия қилиш) муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган ер участкалари компенсация эвазига олиб қўйилиши мумкин.

Ушбу қонун 22-моддаси мазмунига кўра ер участкасини олиб қўйиш ер участкалари ҳуқуқ эгалари билан ҳоким ўртасида компенсациянинг шартлари, турлари ва миқдори бўйича келишувга эришишга доир ишларни амалга оширади.

Ушбу модданинг учинчи қисмида компенсациянинг турлари, миқдори ва уни бериш муддати, шунингдек компенсация тўлиқ ҳажмда берилганидан кейин кўчмас мулк обектини бўшатиш муддати келишувда назарда тутилиши белгиланган.

Бунда кўчмас мулк обектини бўшатиш муддати компенсация тўлиқ ҳажмда берилган кундан эътиборан ҳисобланади ва олти ойдан ошмаслиги керак.

❗️Демак, сиздаги ҳолатда ҳам ер участкасини олиб қўйиш учун юқоридаги тартибда келишувга эрилиши талаб этилади. Эътибор берган бўлсангиз, қоидада?келишувдан кейин компенсация тўлиқ тўланган кейин бузишга киришилиши белгиланган.

Энди қаранг! қонуннинг 25-моддасига асосан
компенсация келишувда кўрсатилган муддатларда, бироқ келишув тузилган кундан эътиборан олти ойдан кечиктирмай, агар келишувда пул маблағлари тарзидаги компенсация назарда тутилган бўлса, бундай компенсация келишув тузилган санадан эътиборан бир ойдан кечиктирмай берилади.

Шунга кўра сизга ҳам компенсация пулда берилиши келишилган бўлса, унда 1 ойдан кечиктирмай тўланиши керак эди.

✅ Компенсацияга қўшимча равишда сиз ер участкасида жойлашган кўчмас мулк бозор қийматининг беш фоизи миқдорида бир марталик тўлов ундиришингиз ҳам мумкин.

@advokat24uz

20 last posts shown.