❗️Айрим тоифадаги педагоглар касбий сертификатлашдан маълум муддатга озод қилиб турилади
Маълумки, мактабга биринчи марта ишга кирган стажёр-ўқитувчилар учун 21-22- май кунлари тест синовлари бўлиб ўтиши режа қилинмоқда. Белгиланган татрибга кўра айрим тоифадаги педагог кадрлар бунга жалб қилинмайди.
Қуйидагилар касбий сертификатлашга мутлақо жалб этилмайди:
🚫 Магистр даражасига эга мутахассислар;
🚫 фан номзоди, фалсафа доктори Дочтор оф Пҳилосопҳй (PhD);
🚫 фан доктори Doctor of Science (DSc) даражасига эга бўлганлар;
🚫 Олий аттестация комиссияси томонидан берилган катта илмий ходимлар;
🚫 доцент ва профессор илмий унвонига эга бўлган педагог кадрлар.
🔹Қуйидагилар касбий сертификатлашдан маълум муддатга озод қилиб турилади
➖ ҳомиладор аёллар, ҳомиладорлик ёки туғиш таътилида бўлган аёллар, улар таътилда бўлган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин бир йил давомида;
➖ педагогик фаолият билан шуғулланаётган уч ёшгача болалари бор аёллар (фарзанди уч ёшга тўлгунга қадар);
➖ узоқ (уч ойдан ортиқ вақт мобайнида) даволанаётган педагог кадрлар, улар даволанаётган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин олти ой давомида;
➖ уч ой ва ундан узоқ муддатга республика ҳамда чет эл давлатига ўқишга, қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсига юборилган педагог кадрлар, улар ишга чиққанидан сўнг олти ой давомида.
🔹Тоифасиз ўқитувчилар фақат бу йил касбий сертификатга жалб қилинмайди
❗️Мазкур ўқув йилида фақатгина педагог касбига биринчи марта ишга қабул қилинган стажёр-ўқитувчилар касбий сертификатга жалб қилинади.
2024/2025-ўқув йилидан бошлаб эса босқичма-босқич умумий ўрта таълим ташкилотларининг тегишли тоифага эга бўлмаган педагог кадрлари касбий сертификатлаш синовларига жалб этилади.
🔹Талабалар ҳам касбий сертификат синовларига жалб қилинмайди
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 февралдаги 87-сон қарорида касбий сертификатлаш синовига фақат педагогик касбларга биринчи марта ишга қабул қилинган олий маълумотли талабгорлар жалб қилиниши назарда тутилганлиги боис айни вақтда мактабларда ишлаётган талабалар ҳам касбий сертификатга жалб қилинмайди.
Саволингизни: @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva га қолдиринг
@advokat24uz