⚡️ 5 йил стажи бор хотин-қизларга тавсиянома олиш учун аризалар қабули бошланди
Мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажи мавжуд, бироқ олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизлар давлат олий таълим муассасаларига алоҳида қабул параметрлари (жами 500 та квота) доирасида тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиниши белгиланган.
Ушбу имтиёздан фойдаланмоқчи бўлган хотин-қизлар Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг тавсияномасига эга бўлишлари лозим.
📝 Талабгорлар жорий йилнинг 1-июнига қадар (шу куни ҳам) ариза билан доимий яшаш ёки вақтинча рўйхатда турган жойидаги туман (шаҳар) Ишчи гуруҳларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши керак:
➖ фуқаролик паспорти ёки ID карта нусхаси;
➖ меҳнат дафтарчаси (электрон меҳнат дафтарчаси)дан кўчирма;
➖ ўрта-махсус ёки профессионал таълим бўйича диплом.
✅ БУ МУҲИМ: тавсиянома олдим, дегани ўқишга кирдим, дегани эмас. Бунинг учун сиз етарли даражада баландроқ балл тўплашингиз ҳам керак. Ушбу тавсияномани олган хотин-қизлар мабодо ўқишдан йиқилса, яна бир марта имкониятга эга бўлади ва барча йиқилган тавсияномалилар орасида 500 та ўриндан бири орқали контрактга ўқишга кириши мумкин.
Тавсиянома олиш учун талабгорлар қуйидаги мезонларнинг барчасига мувофиқ келиши керак:
👉 ўрта махсус ёки профессионал таълим бўйича мутахассисликка эга бўлиши;
👉 тавсиянома олгунга қадар олий таълим олмаганлиги ёки олмаётганлиги;
👉 ўрта махсус ёки профессионал таълим мутахассислиги бўйича камида 5 йиллик меҳнат стажига эга бўлиши.
Талабгорлар томонидан тақдим этилган ариза ва ҳужжатлар туман (шаҳар) Ишчи гуруҳлари томонидан ўрнатилган тартибда 1-7-июн кунлари кўриб чиқилади ва тавсиянома бериш ёки тавсиянома беришни рад этиш тўғрисида хулоса қабул қилинади.
Саволингизни @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva
га қолдиринг
@advokat24uz