Хусусий ташкилот ходимларига ҳомиладорлик нафақасини давлат тўлаб берадими?
Ҳа тўлаб берилади бунинг тартиби бор. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20-сентябрдаги 515-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби қуйидагича белгиланган:
Нафақа тайинлаш:
👉 Бюджет ташкилотларидан ташқари барча юридик шахсларда охирги олти ой давомида узлуксиз иш стажига эга бўлган аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси давлат бюджети ҳисобидан тўланади.
👉 Нафақа миқдори ходимнинг фарзанди туғилгунга қадар минимал истеъмол харажатларининг 4 баравари миқдорида белгиланади.
👉 Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси нафақани тайинлаш ва тўлаш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Нафақа тўлаш:
👉 Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси расмийлаштирилгандан кейин 5 иш куни ичида масъул тиббиёт ходими томонидан "Тиббиёт" ахборот тизимига киритилади ва маълумотлар "Ягона реестр" тизимига юборилади.
👉 "Ягона реестр" тизими томонидан нафақа тайинлаш ёки рад этиш ҳақида қарор қабул қилиниб, асослантирилган ҳолда нафақа олувчининг телефонига СМС-хабар юборилади.
👉 Нафақа ойнинг 10-санасигача нафақа олувчининг пластик картасига ўтказиб берилади. Агар пластик карта мавжуд бўлмаса, ойнинг 27-санасигача нақд кўринишда берилади.
Мурожаат учун:
@advokat24uzbot
Биздан узоқлашманг:
@advokat24uz